Xausa (til)
Хауса — сомҳом (африкаосиё) тиллари макро оиласининг чад тиллари тармоғига мансуб ва Шимолий Нигерия, Нигер, Чад, Камерун, Гана, Бенин, Того каби мамлакатларда тарқалган тил. Ғарбий Африкада қабилалараро, уруғлараро тил сифатида кенг қўлланади. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 31 млн. (баъзи манбаларда 40 млн.) кишидан ортиқроқ (ўтган асрнинг 90-йиллари). Хаусанинг асосий лаҳжалари — кано, кацина, сокото, зария, халажия, дамагарам, гобир ва бошқа — бир-бирига жуда яқин; асосан феъл тизими ва кишилик олмошлари соҳасидаги кўплаб тафовутлар шимоли-ғарбий лаҳжаларда (Нигер ва Нигерия) учрайди. Ҳозирги адабий хауса кано лаҳжаси асосида шаклланган.
Хауса ўзига хос фонетик ва морфологик хусусиятларга эга. Сўз ўзгариши ва сўз ясалиши тизимида аффикслар (суффикс ва префикслар), шунингдек, ички флексия алоҳида рол ўйнайди. Лексикаси, асосан, туб чад сўзларидан иборат; араб, инглиз, франсуз ва қўшни тиллардан ўзлашган сўзлар ҳам анчагина. ХВИИИ асрдан араб алифбоси асосидаги ажамий ёзувидан, ХИХ-аср охиридан эса баъзи диакритик белгилар қўшилган лотин алифбосидан фойдаланади. Газета, журнал ва китоблар, асосан, лотин графикасида, анъанавий шеърият ва диний (исломий) адабиёт ажамий ёзувида нашр этилади. Ажамийда нашр этилган адабиётда ғарбий европа тилларидан ўзлашмалар деярли учрамайди. Нигериянинг шимолий штатларида хауса маъмурий соҳада, мактаб таълимида (айниқса, бошланғич мактабларда), радио эшиттиришларда инглиз тили билан бир даражада қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |