Xavla bint Hakim
Хавла бинт Ҳаким - Арабистонлик аёл ва Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг шогирди(саҳобаси).
Унинг турмуш ўртоғи Усмон ибн Маз’ун бўлиб, иккаласи ҳам Исломни энг биринчи қабул қилганлардан эди[1]. Хадича розияллоҳу анҳунинг вафотидан сўнг, Хавла бинт Ҳаким Муҳаммаддан яна бирор аёлга уйланишни хоҳлайсизми, деб сўраган.
Пайғамбар розилигидан сўнг, бу хабарни Савда бинт Зам’ага (Сакарон ибн Амрнинг беваси) айтганган ва Абу Бакр қизи Ойшага никоҳ хабарини етказган.
Ҳаёти
Хавланинг турмуш ўртоғи Усмон ибн Маз’ун ҳижрий 3-йилда вафот этган. Бироз вақт ўтгач, у Муҳаммад пайғамбардан унга уйланишини сўраган. Аммо Хадичадан кейин ҳеч бир аёлнинг турмуш таклифини қабул қилишни истамаган Муҳаммад унга рад жавобини берган. Хавла умрининг охиригача бева бўлиб қолган.
Манбалар
- ↑ „Ҳазрат Саwдаҳ“. www.интер-ислам.орг. 2014-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 6-ноябр.