Хайит Худайназарович Тўраев (1957-йил 25-май, Бойсун тумани, Сурхондарё вилояти, Ўзбекисон Республикаси) — ўзбекистонлик олим, кимё фанлари доктори, профессор.

Хайит Тўраев
Таваллуди 1957-йил 25-май (1957-05-25) (69 ёш)
Бойсун тумани, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Термиз давлат университети
Таълими Тошкент политехника институти
Илмий даражаси кимё фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Хайит Тўраев 1957-йил 25-май Бойсун туманида туғилган[1]. 1983-йилда Тошкент политехника институтининг кимё-технология факултетини тугатган. 1983—1985-йилларда Термиз давлат педагогика институти ёшлар қўмитаси раиси, 1985—1988-йиларда Ўзбекистон Фанлар академияси ядро физикаси институти аспиранти, 1988—1991-йилларда Термиз давлат педагогика институти кимё кафедраси катта ўқитувчиси, 1991—1996-йилларда Термиз давлат университети анорганик ва аналитик кимё кафедраси мудири, 1996—1999-йилларда Термиз давлат университети докторанти, 1999—2005-йилларда Термиз давлат университети анорганик ва аналитик кимё кафедраси мудири, 2005—2010-йилларда Термиз давлат университети академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, 2010—2012-йилларда Термиз давлат университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор вазифасини бажарувчи, 2012-йилдан буён Термиз давлат университети кимё факултети декани[1]. 2014-йил 2-январдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг кимё ва фармацевтика фанлари бўйича эксперт кенгаши аъзоси[1].

Илмий фаолияти

1985—1988-йилларда аспирантурада, 1995—1998-йилларда докторантурада таҳсил олган. 1990-йилда „Дитиофосфат кислотаси ҳосилалари ёрдамида нодир металлар экстраксияси ва уларни радиоактивация усулида аниқлаш“ мавзусида номзодлик диссертациясини, 1998-йили „Нодир металларнинг таркибида олтингугурт ва фосфор бўлган лигандлар билан координацион бирикмалари ва уларни экстраксия-сорбсия методлари ёрдамида ажратиш“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[1]. 2005-йилдан ноорганик кимё ихтисослиги бўйича профессор. Хайит Тўраевнинг нодир металлар кимёси ва анализига бағишланган 860 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган бўлиб, шундан 2 та дарслик, 8 та ўқув-методик қўлланмалар, 14 та монография, 5 та муаллифлик гувоҳномаси, 6 та патентларидир. 2021-йил „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони билан тақдирланган[1].

Хайит Худайназарович Тураев нодир металлар экстраксияси ва сорбсияси соҳасидаги ҳамда сулфидли минераллар таркибидан нодир металларни аниқлашнинг нейтрон-активацион ва экстраксион-радиометрик усулларини ишлаб чиққан таниқли олимдир.[2]

Х.Х.Тураевнинг нодир металлар кимёси ва анализига бағишланган 920 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган бўлиб, шундан: 2 та дарслик, 15 та ўқув-методик қўлланмалар, 18 та монография, 5 та муаллифлик гувоҳномаси (Москва), 2 та Халқаро патент (Қозог'истон) ва 11 та ЎзР патентларидир. Шунингдек, у 62 та халқаро ва 135 та республика илмий-амалий анжуманларида ўз ма’рузалари билан иштирок этган.

Сўнгги уч йилда Сcопус ва Wеб оф Сcиэнcе халқаро илмий базаларида индексацияланган юқори инпакт факторли илмий журналларда 77 та мақолалари чоп этилган ва индексация қилинган [3].

Термиз давлат университетида ан’анавий равишда ўтказиладиган  академик А.Ғ.Ғаниев  номидаги (2002, 2005, 2008, 2011, 2014, 2017, 2020, 2022-й.й.) “Аналитик кимёнинг долзарб муаммолари” Республика илмий-амалий анжуманининг доимий ташкилотчиси.

Хайит Худайназарович Тураев Республикамизда илмий, илмий-педагог кадрлар тайёрлашда ҳам ўзининг ҳиссасини қўшмоқда, жумладан, унинг илмий раҳбарлигида 9 нафар фан докторлари (ДСc), 36 нафар фан номзодлари ва фалсафа докторлари (ПҳД) тайёрланган. Ҳозирги кунда эса Х.Тураев 4 нафар таянч докторантлар ва 2 нафар докторантларга илмий раҳбарлик қилиб келмоқда.  

Шунингдек, Хайит Худайназарович Тураевнинг раҳбарлигида 10 нафар Улуғбек номидаги Давлат стипендиатлари, 2 нафар “Юрт келажаги” Республика ёшлар танлови  ғолибларива 1 нафар “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси тайёрланган.

Х.Тураевнинг илмий-тадқиқотлари натижалари Республикамиз ишлаб чиқариш корхоналарида жорий қилиниб, катта иқтисодий фойда бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021-йил 1-2-июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баённомаси Қарорига асосан Х.Тураев ҳамда унинг шогирдлари томонидан яратилган 4 та илмий ишланма тижоратлаштирилиб, Олтинсой тумани “Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси”да ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. [4]

8 та давлат грантларига (ИДК-6, ОТ-Ф3-081, А-12-ФҚ-17926, Ф-7-28, ОТ-Ф7-34, ПЗ-20170926176, БТ-И-101,  А-ОТ-2021-22,) ва  Олмалиқ КМК нинг 63-9665ЙУР-сонли хўжалик шартномасига илмий раҳбарлик қилган. У айни пайтда, бажарилиши 2024-2026-йилларга мўлжалланган ФЛ-7923051854-сонли “Табиий хомашёлар асосидаги янги ултра- ва нанофилтрацион мембраналар” мавзусидаги Ўзбекистон-Беларус ва бажарилиши 2024-2028-йилларга мўлжалланган ФЛ-8323102103-сонли “Янги авлод яримўтказгичли тандем қуёш элементлари ва уларни самарадорлигини чекловчи электрон-ковак ташиш жараёнлари” мавзусидаги фундаментал давлат грантлари ҳамда  Сурхон СҚК нинг 24/06-сонли шартномаси бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Х.Х.Тураевнинг илмий-тадқиқотлари натижалари Республикамиз ишлаб чиқариш корхоналарида жорий қилиниб, катта иқтисодий фойда бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021-йил 1-2-июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баённомаси Қарорига асосан Х.Тураев ҳамда унинг шогирдлари томонидан яратилган 4 та илмий ишланмалар тижоратлаштирилиб, Олтинсой тумани “Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси”да ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарида  маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу илмий ишланмалар учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бир йилга жами 6,2 млрд. сўм ажратилган.

Сурхондарёлик  иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг илмий-тадқиқот ишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Хайит Худайназарович Тураев ташаббуси ва са’йи-ҳаракатлари билан Термиз давлат университетида кимё фанлари бўйича илмий даражалар берувчи 2 та ихтисослашган илмий кенгаш ташкил қилинган,  2022-2023 ўқув йили қабули учун эса кимё факултетида 3 та янги бакалавриат та’лим йўналиши ва 1 та магистратура мутахассислиги очилди.  Х.Тураев айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги  ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг кимё, кимёвий-технология, фармацевтик тадқиқотлар ва халқ табобати фанлари бўйича эксперт Кенгаши аъзоси ҳамда вазирнинг 2023-йил 15-майдаги 147-сонли  буйруғи билан  вазирлик ҳузуридаги Таълим-фан кенгаши раис ўринбосари этиб тасдиқланган. [5]

Шунингдек, у “Ўзбекистон кимё журнали” ҳамда “Кимё ва кимё технологияси” журналларининг таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.[6],

Тураев Хайит Худайназарович 2021-йил “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги”  эсдалик нишони билан тақдирланган. Юртимизнинг нурли истиқболини белгилайдиган ёшларни тарбиялашда, кимё та’лими, илми ва фанини юксакларга кўтаришдаги самарали меҳнатлари учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ва 2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та’лим вазирлигининг Фахрий ёрлиғлари билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет. 
  2. ↑ „таниқлиолимлар“.
  3. ↑ „Сcопус“.
  4. ↑ „Таниқли олимлар“.
  5. ↑ „Кенгаш“. 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 3-июн.
  6. ↑ „О'збекистон Кимё журнали“.[сайт ишламайди]