Хайитқора — кечпишар тарвуз нави. Бутуниттифоқ ўсимликшунослик илмий тадқиқот интининг Ўрта Осиё тажриба стясида яратилган. Палаги узун, ён шохлар ва барглар сони кўп. Барглари конус симон, ранги яшил, бир оз майин тукли. Меваси шакли тескари шарсимон, катта. Туси тўқ яшил, баъзан қорамтир. Пўсти қалин (1,9—2,5 см), қаттиқ. Юзаси силлиқ, банд томони сезилмас дўнгроқ. Ерга тегиб турган жойлари сарғиш жигарранг. Вазни 3,5—4,5 кг. Этининг ранги қизил, серсув, сершира, таркибида 8,1% қуруқ модда ва 7,2% қанд бор. Ҳосили 120—130 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 300—320 с/га. Ташишга ва сақлашга чидамли. 1949-йилдан давлат рёестрига киритилган. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади.