Хайнан
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Хайнан — Хитойдаги провинсия. Жанубий Хитой денгизидаги оролда. Материкдан Хайнан бўғози орқали ажралган. Майдони 34,3 минг км². Аҳолиси 7,5 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Хайкоу шаҳри Релефи, асосан, текислик, жанубида тоғлар (энг баланд жойи 1867 м) бор. Иқлими муссонли, тропик иқлим. Январнинг ўртача температураси 16-19°, июлники 29°. Доим яшил ўрмон ва бутазорлар бор. Иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи ўринда. Шоли, пахта, шакарқамиш экилади. Машинасозлик (жумладан, кемасозлик), кимё ва резина, озиқ-овқат (чой, шакарқанд, кокос ёнғоғи, консерва) саноати корхоналари мавжуд. Провинсия 1988 йилда ташкил этилган.