Xayriddin Sultonov
Султонов Хайриддин Мадриддинович (15-январ 1956-йил, Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел қишлоғи) – ёзувчи, публицист, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси[1].
| Хайриддин Султонов | |
|---|---|
|
Хайриддин Султонов | |
|
Мансаб даври 2002-йил 4-ноябр | |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Асқар Мелибоев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1956-йил 18-январ Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
1963-1973-йилларда Паркентдаги ўрта мактабда ўқиди. Тошкент университетининг журналистика факултетини тугатган (1978). „Гулистон“ (1974—80) ва „Ёшлик“ (1982—85) журналиларида адабий ходим, бўлим мудири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1980—82), бош муҳаррир (1985-93). 1993-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул ходим, 2001-йилдан Президентнинг Давлат маслаҳатчиси.
Ижоди
Х.Султонов – насрда ёзувчи Асқад Мухтор асос солган ижодий мартабнинг вакили. Талабалик йилларидаёқ бадиий ижод билан жиддий шуғулланган. Х.Султоновнинг, „Чол“ номли дастлабкí ҳикояси ХХ асрнинг етмишинчи йилларида „Тошкент оқшоми“ газетасида босилган. Ёш ёзувчи „Гулистон“ журналида ишлаб юрганида бевосита Асқад Мухтордан бадиий ижод сирларини ўрганди. Адибнинг, „Қуёш барчага баробар“ (1980), „Бир оқшом эртаги“ (1983), ,"Онамнинг юрти" (1987), „Умр эса ўтмоқда“ (1988), ,"Бобурнинг тушларí" (1992). „Йўқчилик ва тўқчилик“ (1995), „,Бобурийнома“ сингарí ҳикоя, қисса ва романлари мавжуд. Хайриддин Султонов ,,Саодат соҳили", „,Ёзнинг ёлғиз ёдгори“, ",Кўнгил озодадур, „Ажойиб кунларнинг бирида сингари қиссалари билан адабиёт ривожига ҳисса қўшган.
Х.Султонов ссенарийчи сифатида ,Чангак“, "Мозийдан бир саҳифа каби телефилмлар ҳамда ,Тушларимда кўриб йиғлайман, „Ёлғиз ёдгор“ сингари бадиий филмлар ҳам яратган. Х.Султонов дунё адабиётининг энг сара асарларини ўзбекчага таржима қилган. Унинг Й. Нагибин, В. Шукшин сингари рус ёзувчилари ижодидан қилган таржималари мавжуд[2].
Мукофотлари
- „Шуҳрат“ медали (1996)
- „Меҳнат шуҳрати“ ордени (2003)[3]
- „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист“ фахрий унвони (2006-йил)
- „Фидокорона хизматлари учун“ ордени (2016-йил)[4]
- „Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси“ фахрий унвони (2026-йил)[1]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Султонов Хайриддин Мадриддиновичга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвонини бериш тўғрисида“ (2026-йил 19-январ). Қаралди: 2026-йил 19-январ.
- ↑ ЎзМЕ
- ↑ „Хайриддин Султонов“. Зиёуз.cом. Қаралди: 31-август 2024-йил.
- ↑ „Султонов Хайриддин Мадриддинович“. бабурид.уз. Қаралди: 31-август 2024-йил.
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 18-yanvarda tugʻilganlar
- 1956-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- Oʻzbekiston xalq yozuvchilari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan jurnalistlar
- Shuhrat medali sohiblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Adiblar haqidagi chala maqolalar
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Adiblar
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Alifbo boʻyicha yozuvchilar
