Хайрулло Ҳайитбаэвич Бозоров (1976-йилда туғилган, Чортоқ тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек иқтисодчиси ва давлат арбоби, 2015-йилдан 2020-йилгача Наманган вилояти ҳокими. 2020-йил 25-сентябрдан бошлаб Фарғона вилояти ҳокими[1]. ИИ, ИИИ, ИВ чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси. ЎзЛиДеП аъзоси.2023 йилда Мудофаа вазиринг буйруғи билан Полковник ҳарбий унвони берилган

Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров
 Фарғона вилояти ҳокими
Мансаб даври
2020-йилдан – ҳозирги вақтгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Шуҳрат Ғаниев
 Наманган вилояти ҳокими
Мансаб даври
2015-йил – 2020-йилгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Баҳодир Юсупов
Вориси Шавкат Абдураззоқов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 16-январ 1976-йил
Чортоқ тумани, Наманган вилояти, ЎзССР
Касби Иқтисодчи, менежер
Маълумоти Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Мукофотлари

Биографияси

Хайрулло Бозоров 1976-йил 16-январда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган.

Таълим

Хайрулло Бозоров бошланғич таълимни Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 9-умумтаълим мактабида олган[2][3][4]. 1997-йилда Наманган саноат-технологıя институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-қурилиш институти) иқтисодчи-менежер мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

1995-2005-йилларда Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясида бош инспектор, бўлими бошлиғи, инспекция бошлиғи бўлган. 2005-2007-йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари вазлфаларида ишлаган. 2007-2008-йилларда Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 2008-йилдан 2009-йилгача Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими бўлган. 2009-йилдан 2014-йилгача Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими бўлган. 2014-2015 йилларда Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимини эгаллаган[5].

2015-йилда Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди[6]. 2020-йил 25-сентябрдан Фарғона вилояти ҳокими[7].

2010-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига, 2015-йилда эса яна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига сайланган[8]. 2020-йилда яна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига сайланди. Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси аъзоси[9].

Мукофотлар

2010-йил 25-августда Ўзбекистон Президентининг Фармони билан "Дўстлик" ордени билан мукофотланган[10].

2020-йил 28- августда Ўзбекистон Президентининг Фармони билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони билан тақдирланган[11].

2020-йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун „Маданият ва санъат фидокори“ кўкрак нишони топширилган[12].

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва уни оммавийлигини ошириш йўлидаги хизматлари учун 2021-йилда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йил лауреатларини тақдирлашга қаратилган „УЗ Фоотбалл Аwардс“ маросимида „Футбол ривожи учун“ соврини билан тақдирланган[13].

2024-йил декабр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда савдо ва иқтисодий масалаларида қилган хизматлари учун Қирғиз Республикасининг Данк ордени билан тақдирланган[14].

Манбалар

  1. ↑ „Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди“. Бугун.уз. 2022-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 5 февраль.
  2. ↑ „Ўзбекистонда «Билимлар куни»: Барча вилоятларда ҳокимлар мактабда дарс ўтди“. Қаралди: 19-август 2022-йил.
  3. ↑ „Ўзбекистон амалдорлари мактабда дарс ўтишди (фото)“ (2019-йил 9-апрел). Қаралди: 19-август 2022-йил.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Вилоят ҳокими Чортоқда ўзи та’лим олган мактабда “Мустақиллик дарси” ўтди“.
  5. ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1421450712
  6. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
  7. ↑ ҳттпс://наманган24.уз/итисодиёт/ҳайрулло_бозоров_фарона_вилоятига_ҳоким_бо'лди.ҳтмл[сайт ишламайди]
  8. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2015/01/16/сенаторс/
  9. ↑ „Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни та’минлаш масалалари қўмитаси“.[сайт ишламайди]
  10. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
  11. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
  12. ↑ „Учта вилоят ҳокими кўкрак нишони билан тақдирланди“.
  13. ↑ „Хайрулло Бозоров “Футбол ривожи учун” соврини билан тақдирланди“.
  14. ↑ „Фарғона вилояти ҳокими Қирғиз Республикасининг «Данк» ордени билан тақдирланди“. Янги О'збекистон. 2024-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2024-йил.