Xaytrabod masjidi
Хайртобод масжиди Ҳайратободда жойлашган[1]. Бугунги кунда Хайртобод масжиди атрофидаги ҳудуд машҳур аҳоли пункти ҳисобланади. Бу ҳудуд Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрининг йирик бизнес ва ИТ марказига айланган[2].
| Масжид | |
Хайтрабод масжиди
| |
| Хайтрабод масжидининг умумий кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Ҳайдаробод |
| Асосчи | Хайруниса Бегим |
| Асосий сана: 1626-йил[1]
| |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
Тарихи
Хайртобод масжиди Султон Муҳаммад Қутбшоҳ ВИ(1612–1626) нинг қизи Ма Саҳеба номи билан танилган Хайруниса бегим томонидан 1626-йилда қурилган. У масжидни устози Охунд Мулла Абдулмалик учун қурдирган.
Масжидга туташ ҳудуда бўш гумбазли бино бор. Унинг қабрдан холи бўлишининг сабаби шундаки, бинони Охунд ўзини шу ерга дафн қилишлари учун қурдирган; у Маккада Ҳаж зиёрати чоғида вафот этгани сабабли, гумбаз ости бўш қолдирилган[2].
Хайрунисо бегим куёви Ҳусайншоҳ Валидан малика учун сарой, масжид ва сув йиғувчи ҳавза қуришни илтимос қилган. Сув ҳавзаси кейинчалик Хайртободнинг шимолий қисмида қурилган Ҳусайн Сагар номи билан машҳур бўлган[1].
Архитектураси

Хайратобод масжиди Ҳусайн Шоҳ Валий томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган. Масжид олдида уч аркали тешик мавжуд. Масжиднинг нозик миноралари кўплаб безак ишларига эга ва жали (тўр) ишлари ҳам кўзга ташланади[3].
Бино ИНТАCҲ АП, томонидан Ҳиндистоннинг маданий мерос обекти деб эълон қилган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Билграми, Сед Али Асгар. Ландмаркс Оф Тҳе Деccан, 1927 — 57-58-бет.
- ↑ 2,0 2,1 „Андҳра Прадеш Тоурисм“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.
- ↑ „Кҳаиратабад Мосқуэ“ (1612).
- ↑ „ИНТАCҲ“. 2011-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-сентябр.