Хазарлар — туркий халқ. Гуннлар босқинидан сўнг (ИВ аср) Шарқий Европада пайдо бўлган ва Ғарбий Каспий бўйи даштида, Шимолий Доғистондаги Сулак дарёси билан Куйи Волга оралиғида кўчманчи ҳаёт тарзи кечирган. Савирлар билан бирга Х. Эрон ва Византиянинг Закавказедаги мулкларига ҳужум қилган. Х. бунда ўзаро рақобатда бўлган гоҳ Эрон, гоҳ Византия томонида туриб урушга кирган. ВИ асрнинг 60-йилларида Х. Турк хоқонлигита тобе бўлишган. ВИИ аср ўртасида, Ғарбий Турк хоқонлиги парчалангач, унинг давоми сифатида Хазар хоқонлиги барпо этилган. Узоқ вақт Х.нинг асосий машғулоти кўчманчи чорвадорлик бўлиб қолган. ВИИИ асрда Х.да уруғчилик муносабатлари емирилиб, илк мулкчилик муносабатлари шаклланган. Аҳолининг бир қисми ўтроқ ҳаётга ўтиб, деҳқончилик ва боғдорчилик билан (аввал Шимолий Доғистоида, сўнгра Волга бўйида) шуғулланган. Х асрда Хазар хоқонлиги бархам топгач, Х. Дашти Қипчоқдаги туркий бижанакларга сингиб кетган.