Хазина — давлат пули, қимматбаҳо буюмлари, умуман бойлиги сақланадиган жой; 2) яшириб қўйилган (кўпинча ер остига кўмилган) ва эгаси олмаган, кейинчалик эса тасодифан топилган қимматбаҳо буюм ва тангалар мажмуи. Қимматли тарихий манба; 3) ҳуқуқса — ер остига кўмилган ёки бошқа усул билан яшириб қўйилган, эгасини аниқлаш қийин бўлган пул ёки қимматбаҳо буюмлар. Булар давлат мулкига ўтади. Қимматбаҳо буюмларни топган шахсга қонунда белгиланган ҳолатда мукофот тариқасида ҳақ тўланади; 4) марказлашган давлатларда уларнинг молиявий захиралари мажмуи. АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия ва бошқа мамлакатларда бюджетнинг касса ижросини олиб борадиган давлат молия органи. Булар солиқ, йиғимлар ундиришни ташкил этади, хазина билетлари чиқаради. Ўзбекистонда бу вазифани Молия вазирлиги ва Марказий банк бажаради.