Xazinachi
Хазиначи — ҳукмдор ва бошқаларнинг пуллари, қимматбаҳо буюмлари ва бошқа моддий бойликларини сақловчи шахс. Сомонийлар даврида Бухоро Регистони атрофида жойлашган 10 та девоннинг 2-си Хазиначи девони, яъни мустовфий девони ҳисобланган. Хоразмшоҳлар даврида мустовфий ўлка молия органи бошлиғи, молия маслаҳатчиси, ўлка бошқарув органи аъзоси тарзида фаолият кўрсатган. Қорахонийлар давлатида хазиначи масъулиятли лавозимлардан бири саналиб, агичи атамаси билан ифодаланган. ХИВ—ХВИ асрларда Марказий Осиё давлатларида хазина учун масъул шахслар "хозин", "хазинадор" атамалари билан ифодаланган. Эски ўзбек тилида ҳам "Хазиначи" истилоҳи қўлланган. Бухоро хонлигида хазиначига нисбатан қуйи мансаблардан бири ҳисобланган.
Ад.:Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий, Бухоротарихи, Т., 1966; Юсуф Хос Ҳожиб, Қутадғу билиг, Т., 1971; Шихаб ад-Дин Мухаммад ан-Насави, Жизнеописание султана Джалал адДина Манкбурни, Баку, 1973; Бартолд В.В., Туркестан в эпоху монголского нашествия, Сочинения, т. 1, ч. 1, М., 1973.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |