Хелена Каган (25-сентябр 1889-йил, Тошкент, Туркистон ўлкаси) – шифокор, исроиллик педиатрия кашфиётчиси. Қуддусда ишлаган. Ҳадасса ташкилоти ҳомийлигида ишлаган. Хелена болаларни ота-оналарининг динидан қатъи назар беминнат даволаган.

Хелена Каган
Таваллуди 25-сентябр 1889-йил
Вафоти 22-август 1978-йил
Қуддус, Исроил
Касби Врач

Таржимаи ҳоли

Хелена Каган Тошкентда (ҳозирги Ўзбекистон)[1] Ригалик яҳудий эр-хотин Моше ва Мириам Каган оиласида таваллуд топган. Уларнинг Ноах исмли ўғли ҳам бор эди. Унинг отаси, муҳандис, насронийликни қабул қилишдан бош тортган ва шу сабабли ишидан айрилган. Бироқ, ота-онаси Хелена ва унинг акаси учун мактаб таълимига пул топдилар ва болалар 1905-йилда мактабни тугатдилар[2].

Каган Берн Консерваториясининг Мусиксчуле да фортепиано чалишни ўрганган. Сўнг Берн университетида педиатрия[2][3] бўйича таҳсил олган ва уни 1910-йилда тугатган.

Каган 1936-йилда Будапешт торли квартети аъзоси бўлган скрипкачи Эмил Хаузерга турмушга чиқди ва Қуддус мусиқа ва рақс академиясига асос солди. У 1978-йил 22-августда фарзанд кўрмай вафот этди.

Тиббиётдаги ўрни

Хелена Каган 1914-йил баҳорида Қуддусга кўчиб ўтди. Тиббиёт билан шуғулланиш учун лицензия ололмади ва уйида клиника очишга қарор қилди. Ёш араб ва яҳудий аёлларни акушерлик ва ҳамшираликка ўргатди[2].

1916-йилда вабо эпидемияси тарқалгани сабабли сўнгги икки эркак шифокор Усмонли ҳукумати томонидан шаҳардан чиқариб юборилгандан сўнг[4], Каган лицензия олди ва кичик болалар шифохонасида педиатр бўлиб ишлай бошлади[5]. УУсмонлилар империясидаги ягона аёл шифокор эди[1]. Хелена 1925-йилгача педиатрия бўлими мудири сифатида касалхонани бошқарган[2][3].

Мукофотлари

Хелена 1975-йилда[1] жамият ва давлат ривожига қўшган алоҳида ҳиссаси учун Исроил мукофоти билан тақдирланган[6]. Бикур-Холим касалхонасининг педиатрия бўлими ва Қуддусдаги Катамоним шаҳридаги жамоат маркази 1962–1968-йилдан бери унинг номи билан аталган[7]. Каган умрининг охирги йилларида соғлиқни сақлаш бошқармаси маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Керен Каган – Ҳелена Каган“. 2017-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Wиндсор, Лаура Лйнн. Wомен ин Медиcине: Ан Энcйcлопедиа. АБC-CЛИО, 2002-07-24. 9781576073926.  „Источник“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Ҳелена Каган Диэс ат 88“ (1978-йил 24-август). 2021-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  4. ↑ Ит Такес а Дреам: Тҳе Сторй оф Ҳадассаҳ. Гефен Публишинг Ҳоусе Лтд.
  5. ↑ Рубин, Зипора (2008-08-01). "Ҳелена Каган (1889–1978): тҳе фирст паэдиатриcиан ин Исраэл". Жоурнал оф Медиcал Биограпҳй 16 (3): 144–149. дои:10.1258/жмб.2007.007040. ПМИД 18653833. ҳттпс://дои.орг/10.1258/жмб.2007.007040. 
  6. ↑ Wиндсор, Лаура Лйнн. Wомен ин медиcине: ан энcйcлопедиа. АБC-CЛИО, 2002 — 117-бет. 978-1-57607-392-6. 
  7. ↑ „⁨מעריב⁩ | 13 Жуне 1962 | Неwспаперс | Тҳе Натионал Либрарй оф Исраэл“. www.нли.орг.ил. 2022-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.