Xemotronika
Хемотроника (хемо... ва ...трон) — илмий-техник йўналиш; иши электркимёвий жараёнлар ва ҳодисаларга асосланган автоматика, ўлчаш ва ҳисоблаш техникаси асбоблари ва қурилмаларини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш масалалари билан шуғулланади. Х. шуғулланадиган асбоблар ва қурилмаларнинг электрод — электролит чегарасидан электр токи ўтказилганда электркимёвий жараёнлар юз беради. Х.да ана шу жараёнлар ўрганилади. Х.да электроосмос ҳодисасидан, электрод атрофидаги қатламларда электролит фаол компонентлари ўзгариши ва бошқа ҳодисалардан ҳам фойдаланилади. Энг оддий хемотрон асбоб — электркимёвий уя ичига электролит тўлдирилган ва иккита электрод жойланган ихчам герметик шиша идиш (ампула)дан иборат. Бунда электролит сифатида кислоталар, тузлар ва асосларнинг сувдаги эритмалари ишлатилади. Электродлар Пт (платина), Аг (кумуш), А1 (алюминий), Зн (пйх) ва бошқа металлар ва уларнинг қотишмаларидан тайёрланади. Кўпинча бу мақсадда Ҳг (симоб) дан фойдаланилади.
Хемотрон асбоблар асосида ихчам ток ва кучланиш кучайтиргичлари, тўғрилагичлари, вақт релелари, интеграторлари, тезланиш, температура ва тезлик датчиклари, титрашлар (вибрация) ни ўлчаш асбоблари, индикаторлар, кулонометрлар ҳамда 107 — 10 Гс частоталар диапазонида ишлайдиган бошқа асбоб ва қурилмалар яратилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |