Xerosis
Херосис, херосис cутис ёки оддийгина қуруқ тери — терининг ҳаддан ташқари қуруқлашиб кетиши билан тавсифланадиган тери касаллигидир[1].
| Херосис | |
|---|---|
![]() | |
| Қўл бўғимлари юзасининг херодермаси | |
| Белгилари | Терининг қуруқлашиши, қичишиш, терининг ёрилиши |
| Мутахассислик | Дерматология |
| Сабаблари | Ба'зи витаминлар ва минералларнинг етишмаслиги, қуёш нурларидан куйиш, холино ингибиторларнинг та`сири |
| Хавф омиллари | Ҳаво нисбий намлигининг пастлиги, тез-тез чо`милиш ёки қо`лларни ювиш |
| Олдини олиш | Тери кремлари |
| Дори-дармонлар | Терини намловчи кремлар |
„Қуруқ тери“ деган маънони англатувчи тиббий атама хэродерма, лотинча ксеро „қуруқ“ + юнонча дерма „тери“ сўзларидан келиб чиққан.
Кўп ҳолларда қуруқ терини юмшатувчи ёки намловчи воситалар билан хавфсиз даволаш мумкин. Херосис кўпинча бош териси, оёқлар, қўллар, бўғимлар, қориннинг ён томонлари ва сонларда учрайди. Қуруқ терига хос бўлган симптомлар асосан ёрилишлар пайдо бўлиши ва қичишишдан иборат бўлади[2].
Этиологияси

Херодерма жуда кенг тарқалган касалликдир. Кўпинча қишда, ташқарида совуқ, ичкарида эса иссиқ ҳаво бўлгани сабабли юзага келган паст нисбий намлик сабабли келиб чиқади. Бундай об-ҳаво терининг намлигини йўқотилишига олиб келади ва тери қуруқлашиб, ёрила бошлайди. Бундан ташқари тез-тез чўмилиш ёки қўлларни ювиш, айниқса совун ишлатилса, херодерманинг ривожланиш хавфи янада ортади. Херодермия А витамини, Д витамини, синк етишмовчилиги, тизимли касаллик ёки баъзи дори воситаларининг таъсири натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин[3][4].
Профилактикаси
Бугунги кунда ўсимлик мойлари, нефт мойлари, ланолин асосидаги кўплаб кремлар ва лосонлар кенг тарқалган. Профилактик чора сифатида бундай маҳсулотлар терининг қуруқлигини олдини олиш учун зарарланган ҳудудга суртилиши мумкин.
Давоси
Таъсирланган ҳудудга юмшатувчи воситалар ёки тери лосонлари/кремларини бир неча марта суртиш (одатда бир неча кун давомида) херодерманинг тезда йўқолишига олиб келади. Хусусан, вазелин, ўсимлик мойлари ва минерал мой каби намликка нисбатан юқори даражада окклюзив тўсиқларни қўллаш яхши натижа беради[5].
Қўй жунидан олинган липидларнинг табиий аралашмаси бўлган ланолин, инсон терисидаги табиий липидларни алмаштиришга ёрдам беради ва қадим замонлардан бери (ва замонавий тиббиётда) херодермани даволашнинг энг кучли воситаларидан бири сифатида қўлланади. Бироқ, баъзи одамларнинг ланолинга нисбатан аллергияси бўлади ва қўлланилганда акс таъсир кўрсатади[6]. Бундан ташқари, соф ланолин мумсимон модда бўлиб, кўп одамлар учун қуруқ терида (айниқса, тананинг катта жойларида) умумий фойдаланиш учун қийин ва ноқулай ҳисобланади. Шунинг учун ҳам нисбатан фойдаланиш қулайроқ бўлган ланолин бирикмаларидан фойдаланилган бир неча хил кремлар ишлаб чиқарилган ва ушбу кремлар амалиётда кенг қўлланади.
Хавфсизлик чоралари
Кўпгина терини намлантирувчи кремларга хушбўйлантирувчи моддалар, парабенлар ва ланолин қўшилади. Бу моддалар эса аллергия бериш хавфи мавжуд. Шу сабабли бундай кремларни қўллашда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиниши зарур[7].
Манбалар
- ↑ „Дрй Скин (Херодерма) - Скин Дисордерс“. Мерcк Мануалс Cонсумер Версион (2021-йил 1-май). Қаралди: 2022-йил 17-май.
- ↑ Проксч, Эҳрҳардт; Берардесcа, Энзо (Жуне 19, 2019). "Дрй скин манагемент: праcтиcал аппроач ин лигҳт оф латест ресеарч он скин струcтуре анд фунcтион". Жоурнал оф Дерматологиcал Треатмент 31 (7): 716–722. ҳттпс://www.тандфонлине.cом/дои/фулл/10.1080/09546634.2019.1607024. Қаралди: Май 17, 2022.Херосис]]
- ↑ „Медиcал Дефинитион оф Херодерма“. МедТермс (2021-йил 29-март). 2014-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-октябр.
- ↑ „Дрй Скин (Херодерма)“. Мерcк Мануалс (2021-йил 1-май). Қаралди: 2022-йил 17-май.
- ↑ "Манагинг Дрй Скин". УС Пҳармаcист 30 (3). 2005. ҳттпс://www.медсcапе.cом/виэwартиcле/502433. Қаралди: Май 17, 2022.Херосис]]
- ↑ Р. Wолф (1996). "Тҳе Ланолин Парадох". Дерматологй 192 (3): 198–202.
- ↑ Зирwас МЖ; Стечсчулте СА (2008). "Моистуризер аллергй: диагносис анд манагемент". Ж Cлин Аэстҳет Дерматол 1 (4): 38–44.
