Xerson viloyati
Херсон вилояти — Украинадаги вилоят. 1944-йил 30-мартда ташкил этилган. Майдони 28,5 минг км². Аҳолиси 1145,4 минг киши (2004), украин, рус, белорус, яҳудий ва бошқа яшайди. 18 маъмурий туманга бўлинган, 8 шаҳар ва 29 шаҳарча бор. Шаҳар аҳолиси 59%. Маркази — Херсон шаҳри. Муҳим шаҳарлари — Херсон, Каховка, Сюрупинск.
Табиати
Вилоят Украинанинг жанубида Қора денгиз бўйи пасттекислигида жойлашган. Жанубидан Қора ва Азов денгизлари билан ўралган. Ер юзаси текислик, жанубига томон бир оз қия. Кумли ороллар, қум тиллари, кичикроқ қўлтиқлар учрайди. Иқлими мўътадил континентал. Январнинг ўртача темпатураси жанубида −3° дан шимолида −5° гача, июлники жанубида 21,5° — 23,5°. Ёзи иссиқ ва қуруқ, айрим вақтда бўронлар бўлиб туради. Вегетация даври 215-230 кун. Йиллик ёғин 300-400 мм. Асосий дарёлари: Днепр, унинг ўнг ирмоғи — Ингулец. Тупроқлари жанубида чириндиси кам қоратупроқ, тўқ каштан тупроқлар денгиз соҳилида каштан, шўртоб ва шўрхок тупроқлар. Вилоят ҳудудида Аскания Нова, Қора денгиз қўриқхоналари, шунингдек, АзовСиваш қўриқхонаовчилик хўжалиги бор. Вилоят ҳудудининг 2,6% ўрмон ва бутазорлар ҳисобланади.
Иқтисодиёти
Машинасозлик ва металлсозликда кемасозлик заводлари, комбайн, кардан валлари ва электр машинасозлик (Херсон), электр пайвандлаш жиҳозлари ва автомобил таъмирлаш заводлари (Каховка) бор. Херсонда нефтни қайта ишлаш заводи ва Украинада шиша идишлар ишлаб чиқарувчи энг йирик заводлардан бири, Сюрупинскда селлюлозақоғоз комбинати, Новая Каховкада мебел фабрикаси ишлаб турибди. Енгил саноатда тўқимачилик етакчи ўринда (Херсон ипгазлама комбинати). Ип-газлама ишлаб чиқариш бўйича Херсон вилояти Украинада 1ўринда. Озиқ-овқат саноати консерва, ун ва ёрма, гўшцут, балиқ ва бошқа тармоқлардан иборат.
Қишлоқ хўжалигида ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, токчилик, боғдорчилик ва гўшцут чорвачилиги ривожланган. Ғалла, картошка ва сабзавот, емхашак экинлари экилади. Чорвачилиги гўшцутга ихтисослашган, чўчқачилик ва майин жунли қўйчилик, пиллачилик, балиқчилик ривожланган (9 балиқчилик хўжалиги бор). Транспорт йўли узунлиги 1100 км. Автомобил йўллари узунлиги 6 минг км. Муҳим портлари: Херсон, Скадовск, Геническ, Хорли. Днепрда кема қатнайди. Аэропорт бор. 4 олий ўқув юрти, 2 музей, 2 театр, филармония, телемарказ фаолият кўрсатади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |