Xett tili
Хетт тили — ўз ёзувига эга бўлган энг қадимий ҳинд-европа тилларидан бири; хатт, палайя, лидия ва бошқа тиллар билан хетт — лувий тиллари (анатолия тиллари) гуруҳини ташкил этган ўлик тил. Хетт тилида сўзлашувчи аҳоли қадимий Анатолиянинг марказий ва шимолий қисмларида яшаган. Хетт тили тарихида 3 давр фарқланади: қадимий давр (милоддан аввалги ХВИИИ—ХВИ асрлар), йжДТа давр (милоддан аввалги ХВ аср — ХИВ аср боши) ва янги давр (милоддан аввалги ХИВ аср ўрталари — ХИИИ аср). Бизгача етиб келган матнларнинг аксарияти Янги подшолик даврига мансубдир. Хетт тилининг асосий грамматик хусусиятлари: феъл қўшимчалари 2 турга бўлинган, отлар 2 грамматик жинс категориясига бўлинган. Лексикасида хатт, аккад ва хуррит тилларидан ўзлашган сўзлар — асосан, терминлар кўп бўлган. Хетт тили ёзуви — миххат бўлиб, у шимолий Суриядан, эҳтимол, қадимий аккад миххатидан ўзлаштириб олинган. Ёзма ёдгорликлари асосан, 1906—07 йиллардаги археологик қазишмалар чоғида Хаттусасдаги (Туркия, ҳозирги Бўғозкўй) подшолик архивидан топилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |