Хетт империяси
Ḫа-ат-ту-šа

м.а. 1650 — м.а. 1178



Пойтахти Хаттуса
Тил(лар)и Хетт, Хатт, Лувий, Аккад
Дини Хетт дини
Бошқарув шакли Мутлақ монархия (эски подшолик)

Конституциявий монархия (янги подшолик)

Хеттлар — Кичик Осиёда қадимда яшаган халқ. Хетт тилида сўзлашган. Шунинг учун ҳам одатда Х. ёки уларнинг авлодлари Кичик Осиёга Болқон ("ғарбий" назария) ёки Кавказ орқали ("шарқий" назария) келиб жойлашган деб ҳисобланади. Қад. Хетт подшолигида шаҳарларнинг шарққа хос услубда қурилиши Х.нинг Кавказ орқали кўчиб келганини кўпроқ тасдикдайди. Анатолиянинг савдо марказларидан топилган аккад тилида ёзилган ҳужжатларда хетт тилига мансуб сўзлар ва шахс номларининг учраши, Х.нинг мил. ав. 3—2минг йилликлардан бошлаб Кичик Осиёда яшай бошлаганлигини кўрсатади. Мил. ав. ХИВ—ХИИ асрнинг бошларида Хетт подшолигида хетт тили асосий давлат тили бўлсада, Х. бошқа этник гуруҳлар билан қўшилиб кета бошлаган.

Милоддан аввалги ХИИ асрда денгиз халқларининг вайронагарчиликлари натижасида Хет империяси вайрон қилинган.[1]

Яна қаранг: Хеттлар маданияти.




  1. ↑ „Ҳитит Кралларı Листеси“ (тр). УЛУКАЙИН Тüркçэ (2025-йил 28-август). Қаралди: 2025-йил 29-август.