Хейлунсзян - Хитойнинг шимоли-шарқий қисмидаги провинсия, Амур дарёси (хитойча Хейлунсзян) ҳавзасида. Майдони - 463,6 минг км². Аҳолиси - 37,73 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Харбин шаҳри.

Ер юзасининг аксари қисми текислик. Шимоли-ғарбида Катта Хинган, ўрта қисмида Кичик Хинган, жануби-шарқида Шарқий Манчжурия тоғлари жойлашган. Майдонининг 30% ўрмон билан қопланган. Хўжалиги аграр-индустриал характерга эга. Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Буғдой, маккажўхори, гаолян, картошка, арпа, сули ва бошқа экилади. Х. қанд лавлаги, соя, узун толали зиғир, кунгабоқар етиштиришда мамлакатда 1ўринда. Кумир, ёнувчи сланец, темир рудаси ва рангли металл рудалари қазиб олинади. Нефтни қайта ишлаш саноати ривожланган. Нефт қувурлар орқали Дацин, Пекин, Шанян Далян шаҳарларига юборилади. Машинасозликнинг турли тармоқлари, металлургия, кимё, қоғоз, ёгъочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари, станоклар, электротехника, радиоэлектроника буюмлари ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноатлари ривожланган. Дарёларида кема қатнайди. Асосий шаҳарлари — Сицикар, Муданцзян, Хеган ва бошқалар.

Манбалар