Расмий логоси

Хиаоми Cорпоратион (талаффузи: Шуоми Корпарейшн) — Хитойнинг электрон ускуналар ишлаб чиқарувчи компанияси бўлиб, 2010-йилнинг апрел ойида асос солинган. Бош офиси - Пекинда жойлашган. Хиаоми смартфонлар, мобил дастурлар, ноутбуклар, сумкалар, қулоқчинлар, МИ телевезорлар, оёқ кийимлар, фитнес браслетлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқаради ва уларни ишлаб чиқаришга инвестиция қилади. Хиаоми шунингдек, Аппле, Самсунг ва Ҳуаwеидан сўнг телефон чипларини ўзи ишлаб чиқара олган тўртинчи компаниядир. Хиаоми ўзининг дастлабки смартфонини 2011-йил августда тақдим этди ва тезкорлик билан Хитой бозорига тарқалди ва 2014-йилга келиб мамлакатнинг энг катта смартфон компаниясига айланди. 2018-йилнинг тўртинчи чорагига келиб эса Хиаоми дунёнинг тўртинчи энг катта смартфон ишлаб чиқарувчисига айланди, Ҳиндистон ва Хитой бозорларида ҳам етакчиликни қўлга олди. 2019-йилнинг май ойида қирқдан ортиқ мамлакат смартфон бозорларида дастлабки бешликда турди. Хиаомининг дунё бўйлаб 16700 дан ортиқ ишчилари мавжуд. У Ҳиндистон, Япония, Россия, Жанубий Корея, Жанубий Африка ва бошқа кўплаб Жанубий Осиё ва Ғарбий Европа, О'рта Осиё мамлакатлари бўйлаб кенг ёйилиб бормоқда. Ҳозирги кунда келиб Хиаоми дунёнинг 90дан ортиқ мамлакатлари бўйлаб сотилади. Форбес журнали маълумотларига кўра компания асосчиси Леи Жун 12.5 миллард АҚШ долларининг эгасидир. Хиаоми ўз инвесторларидан 1.1 миллард АҚШ $ олганидан сўнг 46 миллиард АҚШ долларлик компанияга айлана олган дунёнинг технология бўйича энг яхши тўртинчи старт-упидир. Ўзининг арзонлиги туфайли Хиаоми смартфонлари Ўзбекистон бозорларига ҳам шиддат билан кириб келмоқда. Девиcеларнинг арзонлигига тўхталиб ўтар экан компания вице-президенти, улар смартфонларнинг аппарат қисмидан деярли ҳеч қандай фойда олмасликларини таъкидлаб ўтадилар. Фойданинг асосий қисми смартфонларда реклама кўрсатишдан экан.

Электромобил

Хиаоми компанияси „Хиаоми 2021“ деб номланган тақдимот маросимида ўзининг биринчи электромобили прототипини тақдим этди[1].

Манбалар

  1. ↑ „«Хиаоми» ўзининг биринчи электромобили прототипини намойиш қилди“. Бугун.уз. 2021-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 31 март.

Ҳаволалар