Xidir masjidi
Хидир масжиди (озарбайжонча: Хıдıр мəсcиди; форсча: مسجد خدیر) – ХИВ асрга оид тарихий масжид. Ушбу ёдгорлик Ичери-шеҳернинг бир қисми бўлиб, Озарбайжоннинг Боку шаҳри Муслим Магомаев кўчасида жойлашган. Бино Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 2-августдаги 132-сон қарори билан миллий меъморий ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган[1].
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Боку | Ичери-шеҳер |
| Координаталар | 40°21′54″Н 49°50′03″Э / 40.365004°Н 49.834130°Э |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги Шивон-Абшерон меъморчилик мактаби |
| Бинокорлик санаси | 1301 йил |
| Ҳолати | амалдаги |
Тарихи
Хидир масжиди 1301-йилда кўплаб зинали кўчалардан бирида қурилган. Кўчанинг бундай тузилиши ўз навбатида масжиднинг меъморий жойлашувига ҳам таъсир кўрсатган[2].
1988-йилда масжид гумбазининг пастки қаватида археологик қазишма ишлари, шунингдек, бино порталида реставрация ишлари олиб борилган. Масжид зардуштийлик ибодатхонаси негизида бунёд этилган[3][4].
Архитектуравий хусусиятлари
Хидир масжиди интерери, композицияси ҳамда тошдан ясалган қисмларига ёрқин ўймакорлик нақшлари билан ишлов берилган. Ўзгача бадиий ишлов берилган меҳроб ҳамда зал ҳам қизиқарли кўринишга эга эканлиги билан аҳамиятга эга. Масжиднинг жанубий жабҳасида тўғри профилли деразалар ўрнатилган. Шунингдек, бинонинг қуйи профилли қисми бўйлаб ишлов беришда қўлланган усуллар шарқ меъморчилик санъати намуналарини ўзида мужассам этган[5][3].
Галерея
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Азəрбайcан Республикасı əразисиндə дöвлəт мüҳафизəсинə гöтüрüлмüş даşıнмаз тарих вə мəдəниййəт абидəлəринин əҳəмиййəт дəрəcəлəринə гöрə бöлгüсüнüн тəсдиқ эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикаси Назирлəр Кабинетинин қəрарı“. э-қанун.аз. 2017-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-март.
- ↑ „ŞЕЙХ İБРАҲİМ МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2017-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-март.
- ↑ 3,0 3,1 „ŞЕЙХ İБРАҲİМ МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2017-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-март.аз/#монумент27 „ŞЕЙХ İБРАҲİМ МƏСCİДİ“ (ин Азербаижани). ичеришеҳер.гов.аз. Арчивед фром аз/#монумент27 тҳе оригинал он Жануарй 19, 2017. Ретриэвед Марч 12, 2018.
- ↑ „"Хıдıр" мəсcиди“ (аз). каталоқ.гомап.аз. Қаралди: 2018-йил 12-март.
- ↑ „"Хıдıр" мəсcиди“ (аз). каталоқ.гомап.аз. Қаралди: 2018-йил 12-март."„Хıдıр“ мəсcиди" (ин Азербаижани). каталоқ.гомап.аз. Ретриэвед Марч 12, 2018.