Xigan
Ҳиган (Хиган (японча: 彼岸, «другой берег») — Япон буддавийлик байрами. Ҳар йили баҳор ва кузги тенг кунликда нишонланади. Тенгкунликдан 3 кун аввал байрам тантаналари бошланиб кетади ва 3 кун сўнгра тугайди. Ҳиган қиш мавсумидаги Янги йил ва ёз фаслидаги Бон фестивали сингари аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш байрами ҳисобланади. Унда ҳам хотира маросимлари амалга оширилади[1].
| Хиган |
|---|

Буддавийлик эътиқодига кўра, дунё ва охират ҳаётини Санзу дарёси ажратиб туради. Дарё хаёл, изтироб ва қайғулардан иборат бўлиб, ҳаёт йўлида дуч келган барча васвасаларни енгиб ўтган инсонгина қарама-қарши қирғоққа чиқа олади ва маърифатга эришади. Ҳиганда руҳнинг ғарбдан, яъни „чалкашлик ва тартибсизликк“ оламидан, шарққа, яъни „маърифат“ оламига элтувчи йўлни ортда қолдиришга ёрдам берувчи турли маросимлар ўтказилади. Афтидан, Ҳиган ҳафталари тенгкунлик кунларига бағишланган, чунки бу кунларда кун-тун тенглашади қуёш эса шарқдан чиқади. Японияда бир мақол бор: „Жазирама ва совуқ Ҳиганда тугайди“ («Жара и холод заканчиваются в Хиган» (японча: 暑さ寒さも彼岸まで), яъни фаслларнинг ўзгаришини англатади. Японияликлар қабрларни зиёрат қилиш чоғида совуқ қиш ва иссиқ ёз чекинишига умид қиладилар[2].
Тенгкунлик кунларида диний маросим ўтказиш анъанаси шаҳзода Шотоку даврига бориб тақалади. Ҳиганнинг етти куни давомида барча оилалар, жумладан император оиласи ибодатхоналар ва оилавий қабристонларни зиёрат қилиб, хотирлаш маросимларини ўтказган. Улар қабрларни тартибга солган, дафн қилинганларга янги гуллар ва махсус таомлар олиб келишган, ибодат қилиб, тутатқилар ёқишган, сўнгра қабристоннинг ўзидаёқ пикникка ўхшаш сайил уюштиришган. Вафот этганларга овқат тайёрлаш маросими дўстлар ва қўшниларга махсус таом улашиш одатига сабаб бўлган. Ҳиган кунлари гўшт истеъмол қилинмайди. Асосий егуликлар ширин дуккакли дон пастаси билан қопланган „о-ҳаги“ деб аталадиган юмшоқ гуруч юмалоқлари ва ботамоти (ботамоти (японча: 牡丹餅, «пионовые моти») шíнíн "пеонй мочи") : иккиси ҳам адзуки ловия хамирига ўралган гуруч унидан пишириладиган нончалар бўлиб, ранги пионга ўхшайди. Шунингдек, гомокузуки — сабзавот ва зираворлар қўшилиб пишрилган гуручли таомлардан иборат[3].
Ҳиган кунлари давлат байрам кунлари ҳисобланмайди, балки айнан тенгкунлик кунлари эса расмий байрам ва дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Улар Меижи ҳукмронлиги даврида давлат байрамларига айлантирилган. Ўша пайтда тенгкунлик даври асосан аждодларни Кузги (Осенними (японча: 秋季, сю:ки) ва Баҳорги (Весенними (японча: 春季, сюнки) хотирлаш байрамлари (праздниками поминания предков императорского рода (японча: 皇霊祭, ко:рэйсай) эди. Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятдан сўнг, тенгкунлик кунларидаги байрамлар барча халқлар аждодларига ҳурмат бажо келтириш байрамлари сифатида баҳолана бошланди. 1948-йилда давлат байрамлари тўғрисида янги қонун қабул қилинди ва унда ушбу байрамлар қуйидагича тавсифланади:
- Баҳорги тенгкунлик куни (День весеннего равноденствия (японча: 春分の日, сюмбун-но хи) — „Табиат ва тирик маҳлуқотларга севги намойиши куни“. Ҳар йили ё 20-мартда ёки 21-мартда нишонланади.
- Кузги тенгкунлик куни (День осеннего равноденствия (японча: 秋分の日, сю:бун-но хи) — „Аждодларга ҳурмат бажо келтириш, вафот этганлар хотирасини ёдда сақлаш куни“. 2000—2010-йилларда 23-сентабрда нишонланган. 2012-2044-йиллар оралиғида кабиса йилларида 22-сентабрда, бошқа йиллари 23-сентабрда нишонланади.
Ҳиганда тенгкунлик кунлари Тюнити (Тюнити (японча: 中日, тю:нити, «средний день») рíн тй: иплар , "ўрта кун") деб ҳам аталади. Чунки бу кунлар байрам ҳаталигининг ўртасида жойлашган.
Манбалар
- ↑ „День осеннего равноденствия“. — статья на сайте Посольства Японии в России. 2012-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-феврал.
- ↑ „День весеннего равноденствия“. — статья на сайте Посольства Японии в России. 2012-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-феврал.
- ↑ „Закон о государственных праздниках“ (деадлинк). — Закон № 178 от 20 июля 1948 года. Редакция от 20 мая 2005 года. 2012-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-феврал.
Ҳаволалар
- „День весеннего равноденствия“. — статья на сайте cаленд.ру.
- „День осеннего равноденствия“. — статья на сайте cаленд.ру.