Xin daraxti
Хин дарахти, синхона (Cинчона) — рўяндошларга мансуб доим яшил ўсимликлар туркуми. Дарахт ва буталардан иборат 40 тури бор. Хин дарахти денгиз сатҳидан 1000–3000 м баландда, Жанубий Америкада Анд тоғларининг шарқий ён бағирларида ёввойи ҳолда ўсади. Индонезия, Ҳиндихитой, Ҳиндистон, ШриЛанка о.да кенг миқёсда экилади. Закавказенинг Крра денгиз соҳилларида қаламчасидан бир йиллик ўсимлик сифатида ўстирилади. Бўйи 10–20 м, барглари оддий, ялтироқ, четлари текис. Гуллари икки жинсли, қизил, пушти, оқимтир, рўвак тўпгул ҳосил қилади. Меваси икки паллали кўсакча. Кўп экиладиган турларидан қизғиш Хин дарахти (С. суccирубра), Л еже р Хин дарахти (С. ледгериана), улкан Хин дарахти (С. робуста) маълум. Хин дарахтининг ҳамма органлари, асосан, пўстлоғи 30 дан ортиқ турли алкалоидларга бой. Хин дарахтидан олинадиган алкалоидлардан энг муҳими хинин ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |