Xinagul
Qiyofa
Хинагул (Импатиэнс балсамина) — хинадошларга мансуб бир йиллик ўт; экма гул. Асосан, Осиё ва Африкада, баъзи вакиллари Европа ва Америкада ўсади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида ҳовлиларда экилади. Пояси тик шохланган, танаси этли, бўйи 30— 60 см. Барглари оддий, тухумсимон, кетма-кет жойлашган. Гуллари оқ, пушти, қизил, оддий ёки қатмақат, барг қўлтиғидан чиқади. Июл—октябрдан гуллаб мевалайди. Меваси серсув кўсакча. Уруғлари чўзиқ ёки думалоқ. Меваси етилгач, чарсиллаб ёрилиб, уруғлари атрофга сочилиб кетади. Уруғи март ойи охирида сепилади. Ўзбек хонадонларида қадимдан Хинагулдан қизжувонлар соч ва тирнокларини бўяшда фойдаланишган. Тиббиётда майдалаб янчилган баргпоя кисми тирноқ ва тери касалликларини даволашда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |