Хинагулдошлар
Хинагулдошлар (Балсаминаcеаэ) - хинагулнамолар қабиласига мансуб оила. Пояси серсув. Барглари оддий, пацимон томирли, навбатлашиб ёки қарамақарши жойлашган, ён баргчасиз. Гуллари зигоморф, икки жинсли. Косачабарглари 5 та. Меваси бирор ташқи таъсирот натижасида атрофга сочилиб кетадиган кўсакча, баъзан резавор. Х.нинг тўрт туркуми ва 600 га яқин тури бор. Улар, асосан, Осиё, Африканинг тропик қисмида, баъзи вакиллари Европа ва Шимолий Америкада тарқалган. Ўзбекистонда Х.нинг 2 ёввойи ва 1 маданий тури тарқалган. Хинагулдошлар вакилларидан гулхина ёки боғхина, чўпхина экилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |