Хинаяна (санскритча „кичик арава“ ёки нажот топишнинг „тор йўли“) – буддизмяацҳ (махаяна билан бирга) икки асосий оқимдан бири, унинг монахлик шакли. Х.да сансара исканжасидан халос бўлишга интилувчининг ўзи қиладиган ҳаракати асосий аҳамиятга эга. Х.нинг асосий қоидалари мил. ав. И асрдан илгарироқ ёзилган матнларда, шу жумладан, трипитакада баён қилинган.