Паул Хиндемит (Ҳиндемитҳ) (1895.16.11, Ханау 1963.28.12, ФранкфуртМайн) – немис композитори, скрипкачи, дирижёр, мусика назариётчиси. 20-аср мусиқа намояндаси, мусиқий неоклассицизм вакили. Франкфурт Майн консерваториясида таълим олган (1909—15). Шу шаҳарда опера театрида скрипкачиконсертмейстер (1915—23), торли квартет созандаси (алт, 1921—29), Берлиндаги Олий мусиқа мактаби профессор (1927—37). 1938 йилдан Швейсария ва 1940 йилдан АҚСҲ да яшаган. Ижодий услуби ривожланган полифония воситалари, композицион мувозанатли шакллар, вазмин образлари билан ажралиб туради. Кенг ва серқатлам бадиий меросида йирик, ривожланган драматургияга асосланган жанр (опера, симфония, соната, консерт каби)лар билан бирга ҳаваскор мусиқа жамоалар ҳамда болалар ижросига мўлжалланган оммабоп асарлар урин олган. Айниқса, „Кардиляк“, „Рассом Матисс“, „Коинот гармонияси“ опералари, „Камер мусика“ туркумлари, сонаталар, торли квартетлар, симфониялар, „4 темперамент“ ва бошқа балетлар, фортепиано ва бошқа созлар учун консертлари машҳур. Композицията доир китоб, қўлланма ва дареликлар яратиб, ўзига хос ижодийназарий тамойилларни кашф этган. Швейсарияда „Хиндемит жамғармаси“ фаолият кўрсатмоқда (1968 йилдан).