Хинонлар, С6Н4О2 - сиклик дикетонлар — ўткир ҳидли рангли кристаллар; мас, п — бензохинон ва 1, 4нафтохинон сариқ, обензохинон ва антрахинон — қизил рангли. Турли табиий пигментлар Хинонларнинг ҳосилаларидир. Хинонлар ароматик углеводородларни оксидлаб ва бошқа усулларда олинади. Х. ва уларнинг ҳосилалари бўягичлар олишда оралиқ маҳсулот ҳисобланади. Улар фунгицид, инсектицид, ошловчи моддалар сифатида ҳам ишлатилади. 2метил 1,4нафтохинон — К витамини.