Xioniylar

Хионийлар — (ўрта форсча: Хийōн ёки Ҳийōн; авесточа: Хииаона; сўғдча хwн; паҳлавий Хён) — Мовароуннаҳр ва Бақтриядаги кўчманчи халқ. Баъзи тадқиқотчилар фикрига ко'ра, дастлаб Олтой тоғлари атрофида яшашган ва ИВ асрнинг 1-ярмида жануби-ғарбга силжиб, Амударё ва Сирдарё оралиғига кириб келиган Эроний келиб чиқишга мансуб халқ.
Бу ерда дастлаб улар Зарафшон воҳасини эгаллаб, жанубга ҳаракат қилишган ва анча заифлашиб, сосонийлар Эронига қарам бўлиб қолган Кушон подшолиги ўрнини эгаллаганлар ҳамда маркази Тохаристон бўлган Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон, Хуросоннинг бир қисмини ҳам ўз ичига олган Хионийлар давлатини (4— В асрлар) барпо қилишган. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчилар эса Хионийларнинг дастлаб Орол денгизи шимолида яшаганлиги ва йирик массагет қабилалар иттифоқига мансуб бўлиб, ҳунлар билан аралашганлигини таъкидлайдилар (Л.Н. Гумилев, СП. Толстов, К.В. Тревер). Уларнинг фикрича, юнон ва лотин тилидаги асарларда Хионийлар "оқ ҳунлар" деб аталган. ИВ асрнинг 70-йилларида Хионийлар сосонийлар Эронига қарши ҳужум уюштириб, муваффақиятга эришганлар. Шунингдек, сосоний подшолар Варахран (418— 438), Яздигард ИИ (438—457) даврларида улар Эроннинг энг йирик рақибига айланганлар. Хионийлар ҳукмронлиги давом этаётган бир пайтда янги бир сулола — кидарийлар ўртага чиққан. Улар Олтой тоғлари ва Шарқий Туркистон оралиғидан жануби-ғарбга силжиб, 420-йилда Боло (Нахшаб) шаҳрини ўзига қароргоҳ қилишган ва Хионийлар давлати билан қўшни бўлиб қолганлар.
Асл келиб чиқиши
Уларни биринчи марта милодий 356-357 йилларда Бақтрияда бўлган Рим тарихчиси Аммиан Марcеллин тасвирлаган; у хионийларни кушонлар билан бирга яшаганини та'рифлаган.[1] Аммиан хионийлар авваллари Мовароуннаҳрда яшаб, Бақтрияга киргандан кейин кушонларнинг вассалига айланиб, улар маданий таъсирида бўлиб, бақтрия тилини ўзлаштирганликларини кўрсатади. Улар Сосонийлар империясига ҳужум қилишган, лекин кейинчалик (Грумбатес исмли бошлиқ бошчилигида) Сосонийлар қўшинида ёлланма аскар бўлиб хизмат қилган.
Хионийлар ичида эрон тилларида Кармир Хён ва Спет Хён каби номлар билан ма'лум бўлган иккита асосий кичик гуруҳ мавжуд бўлган. Кармир ("қизил") ва спета ("оқ") префикслари, эҳтимол, Марказий Осиё ан'аналарига тегишли бо'либ, уларда ма'лум ранглар асосий нуқталарни англатади. Кармир Хён Европа манбаларида Кермичионлар ёки “Қизил Хунлар” номи билан машҳур бўлган ва баъзи олимлар уларни кидарийлар ва/ёки Алхонлар билан бирлаштирган. Спет Хён ёки "Оқ хунлар" Ҳиндистонда Света-ҳуна номи билан машҳур бўлган ко'ринади ва улар ко'пинча эфталийлар билан бог'лиқ.
Хионийлар, хунлар ва туркийлар ўртасидаги тафовутларни британиялик шарқшунос олим Карлил Айлмер Макартни (1944) та’кидлаган бўлиб, у дастлаб қариндош бўлмаган халқ номи бўлган “Хион” номи “Хун" со'зи билан о'хшашлиги сабаб кейинчалик бу халққа кўчирилган” деган фикрни билдирган. ИВ асрда Эроннинг шимоли-шарқий чегарасидаги даштларда пайдо бўлган хионийлар, эҳтимол, хунларнинг бир тармог'и бо'либ, Европада бироздан кейин пайдо бўлган. Хунлар тахминан милоддан аввалги 360-йилда Урал ва Волга оралиғида яшаган Аланларга ҳужум қилиб, уларни босиб олган ва хионийлар ҳақида биринчи эслатма милодий 356 йилда бўлган.[2]
Америкалик шарқшунос тарихчи Ричард Нелсон Фре (1991) фикрича, хионийлар шарқий эроний халқи бўлишига қарамай, хионийларнинг шаклланишида кам бо'лса-да баъзи туркий қабилалар иштирок этган. Кўчманчи халқлар тузган давлатлар кўп халқлардан иборат конфедерациялар бўлган, хусусан, хионийларнинг ҳукмрон гуруҳлари орасида қисман шарқ ва шимолдан келган туркийзабон қабила вакиллари бўлган, гарчи Хионийлар конфедерациясидаги халқнинг катта қисми, эроний тилларда гаплашган. Бу Ўрта Осиё тарихида охирги марта эронийзабон кўчманчилар ҳукмронлик қилган, бундан кейин ко'чманчилар томонидан тузилган барча давлатларни туркийлар тузган”.[3]
В асрнинг 2-ярмида Хионийлар ва Кидарийлар давлати ҳудудини ўз ичига олган янги бир давлат эфталийлар сулоласи ўртага чиқади ва ВИ асрнинг 60-йилларигача Марказий Осиёдаги энг йирик давлатга айланади.
Адабиёт
- Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Тошкент, 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Оригинал репорц он тҳе "Чионитаэ" бй Аммианус Марcеллинус: Ментион wитҳ тҳе Эусени/ Cусени : 16.9.4. Ментион wитҳ тҳе Гелани: 17.5.1. Ментион wитҳ Шапур ИИ: 18.7.21 Ментион ат тҳе сиэге оф Амида: 19.2.3 анд 19.1.7-19.2.1.
- ↑ Маcартней, C. А. (1944). "Он тҳе Греэк Соурcес фор тҳе Ҳисторй оф тҳе Туркс ин тҳе Сихтҳ Cентурй". Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс, Университй оф Лондон. Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс. 11 (2): 266–75. дои:10.1017/С0041977Х00072451. ИССН 1474-0699. ЖСТОР 609313. С2CИД 161863098..
- ↑ Ричард Нелсон Фре, "Пре-Исламиc анд эарлй Исламиc cултурес ин Cентрал Асиа" ин "Турко-Персиа ин ҳисториcал перспеcтиве", эдитед бй Роберт Л. Cанфиэлд, Cамбридге Университй Пресс, 1991. пг 49..