Xirillash
Хириллаш – трахея, бронх ва ўпкадаги паталогик ўзгаришлар натижасида юзага келадиган нафас шовқини. Хириллаш нафас йўлларининг торайиши ёки нафас йўлларига ёт жисмларни тиқилиб қолиши натижасида пайдо бўлиши мумкин, шунингдек, аллергия, инфексиялар, астма ва ҳатто сурункали обструктив ўпка касаллиги ёки юрак етишмовчилиги каби жиддий касалликлар ҳам хириллашга сабаб бўлиши мумкин[1].
Турлари
Хириллашнинг пайдо бўлиши ва овоз эшитилишига кўра нам ва қуруқ турлари фарқланади[2].
Қуруқ хириллашлар – асосан бронхларда ёки шиллиқ қаватларда шишлар ва нафас йўлларида ўта қуюқ балғам ҳосил бўлиши натижасида юзага чиқиши мумкин[3]. Нафас олиш ва чиқариш вақтида йирик ва ўрта бронхлар бўшлиғидаги қуюқ балғамнинг кўчиши натижасида ҳам қуруқ хириллаш юзага чиқади[4].
Нам хириллашлар – Бронхлар ва ўпканинг патологик ўзгаришиларда, бўшлиқларда суюқ секретларни (балғам, қон, йиринг) тўпланиши натижасида нам хириллашлар юзага чиқади. Нам хириллашлар майда, ўрта ва йирик калибрли бронхлар бўшлиғининг торайиши натижасида юзага келади[5].
Сабаблари
● Астма – нафас олиш йўлларининг яллиғланиши ва торайиши натижасида юзага чиқадиган сурункали касаллик бўлиб, кўпинча хириллаш, йўталиш ва нафас олишнинг қийинлишувига олиб келади[6].
● Бронхит – ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин бўлган бронхларнинг яллиғланиши натижасида кўпгина ҳолатларда йўталиш ва хириллаш каби белгиларни юзага чиқаради[7].
● Нафас олиш йўлларидаги инфексияли кассаликларда масалан: пневмония ёки ўткир респираторли инфексиялар, шиш ва шиллиқ тўпланиши туфайли хириллашга олиб келиши мумкин.
● Аллергия. Аллергик реаксиялар нафас йўлларида шиш ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин, бу эса хириллашга олиб келади.
● Ўпкада суюқлик тўпланиши, юрак етишмовчилиги ёки бегона жисмнинг аспирацияси натижасида хириллаш бўлиши мумкин.
● Трахеит – ривожланган ҳолатларда трахея шиллиқ қаватининг яллиғланиши, қуруқ хириллашлар кузатилиши мумкин.
● Фарингит – ҳалқум шиллиқ қаватининг яллиғланиши, нафас олиш тизимининг асосий органларига тез тарқалиши мумкин. Бу йўталаётганда кўкрак қафасида хириллаш пайдо бўлишига олиб келади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „хрипы“. эдкар.ру. Қаралди: 30-май 2024-йил.
- ↑ „Хрипы в груди при выдохе“ (Рус тили). аптека.нет.уа (2024-йил 15-феврал). Қаралди: 30-май 2024-йил.
- ↑ „Хрипы в легких“. www.примамедиcа.ру. Қаралди: 30-май 2024-йил.
- ↑ „Хрипы в легких“. доcма.ру (2020-йил 28-январ). Қаралди: 30-май 2024-йил.
- ↑ Ички касалликлар пропедевтикаси. н.зиёуз.cом: ҳттпс://н.зиёуз.cом/боокс/коллеж_ва_отм_дарсликлари/тиббиёт/Ички%20касалликлар%20пропедевтикаси%20(А.Гадаев).пдф,+2012+—+131-бет.
- ↑ „Хрипы в грудной клетке“. ҳттпс://www.инвитро.ру/. 2021-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-май 2024-йил.
- ↑ „Хрипы в грудной клетке“. клиникабудздоров.ру. 2024-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-май 2024-йил.