Xiromiy
Хиромий (тахаллуси; исми Мулло Қурбон; 1796-йил, Китоб вилояти Чармгарон гузари – ?) – шоир. Баъзи манбаларда „Мирзо Қурбон“, „Муҳаммад Қурбон“ деб ҳам тилга олинган.
| Хиромий | |
|---|---|
| Таваллуди |
Мулло Қурбон 1796-йил |
| Таълими | Мир Араб мадрасаси |
| Касби | Шоир |
Ҳаёти
Хиромий 1796-йилда туғилган. Кенагас уруғидан. Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Иқтисодий танглик туфайли мадрасани тугата олмаган, 25 ёшида Китобга қайтган. Хаттотлик, табиблик, чармгарлик қилиб рўзғор тебратган. Хиромий Насруллахоннинг босқинчилик сиёсатига қарши курашувчилар сафида турган, Китоб мудофаасида қатнашган.
Фаолияти
Хиромий истеъдодли ва сермаҳсул шоирлардандир. У ўтмиш алломалар ижодидан ўрганган, замондошлари Шавқий, Ҳозиқ, Вола ва бошқалар билан яқин ижодий алоқада бўлган. Дастлаб Саъдий, Навоий, Зебуннисо ғазалларига мухаммаслар боғлаган, уларнинг бадиий маҳорат соҳасидаги анъаналарини давом эттирган.
Адабий меросининг умумий ҳажми 30 минг мисра атрофида. Асарлари қўлёзмалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида („Чор дарвеш“, инв.№ 359, 9251, 1675, 7713, 4819, 7847, 217 (ИИ); „Тўтинома“, инв. № 1795; „Раъно ва Зебо“, инв. № 217; „Юсуф ва Зулайҳо“, инв. № 1799) ва СамДУнинг асосий кутубхонасида сақланади.
Ижодий фаолияти
Хиромий ХИХ аср ҳаётидаги ярамас иллатларни, адолациз ҳукмдорлар, ноқобил ҳокимлар, замин, замон, кишилар тўғрисидаги қарашлари ифодаланган „Чор дарвеш“ (1834), „Маҳфил оро“ (1844—56), „Тўтинома“ (1854), „Раъно ва Зебо“ (1856), „Юсуф ва Зулайҳо“ (1862) достонларини ёзган.
„Чор дарвеш“ асари
„Чор дарвеш“ асари қолиплаш усулида ёзилган, қолипловчи ҳикоя Озодбахт ҳикоясидир. Озодбахт ўз фарзандсизлигидан сўз бошлаб, дарвешлар саргузаштини тинглайди. Достон Озодбахтнинг Бахтиёр исмли фарзанд кўриб, париларнинг улуғ шоири Малик Шоҳбоз ёрдамида муродмақсадларига етиши билан тугайди.
„Тўринома“ асари
Хиромийнинг ҳажман энг йирик асари „Тўтинома“ 12 минг мисрадан иборат. Асарнинг бош гояси – вафо ва садоқат. Тўтининг барча ҳикоя ва қиссалари шу ғояни асослаш, исботлашга қаратилган. „Раъно ва Зебо“ достони ҳам қолиплаш усулида бўлиб, қолипловчи ҳикоя Раъно ва Зебо саргузаштларидир. Пок муҳаббатни улуғлаш достоннинг асосини ташкил этади. Унда инсон ҳуқуқи, ижтимоий тенглик, адолат, олижаноблик каби ғоялар ёритилган[1].
Асарлари
- Чор дарвеш, Т., 1960;
- Раъно ва Зебо, Т., 1962.
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Хиромий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Қораев Т., Хиромий Мулла Қурбон, Т., 1975;
- Ўзбек адабиёти тарихи [5ж.ли], 4ж., Т., 1978.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Хиромийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |