Хишров – Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятидаги шаҳарча. Самарқанд шаҳридан 7 км узоғликда, Дарғом каналининг ўнг соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан Самарқанд шаҳар Кенгашига қарайди. 1951 йилда ташкил этилган. Аҳолиси 4,5 минг киши (2003). Хишровда: автокорхона, „Ўзелектрқурилиш“ механизациялашган колоннаси, Хишров ГЕС каскади, „Самарқанд“ кичик стяси, гидроцех, транспорт сехи, тикувчилик ателеси, деҳқон бозори ва бошқа бор. Умумий таълим, мусиқа мактаблари, касалхона, амбулатория, тиббий пункт мавжуд. Кутубхона, маданият уйи аҳолига хизмат кўрсатади.