Xitoy imo-ishora tili
Хитойc имо-ишора тили (қисқартмаси: CСЛ ёки ЗГС; хит. ан’анавий 中國手語, соддалаштрилган 中国手语, пинйин: Зҳōнггуó Шǒуйǔ, палл.: жунго шоуюй) — Хитой ҳудудида қўлланиладиган асосий имо-ишора тили. У Тайванда ишлатиладиган Тайван имо-ишора тили билан қариндош эмас. Мандарин (хитой) тилининг имо-ишораларга кўчирилган сунъий шакли эса „Wéнфǎ Шǒуйǔ“ (сўзма-сўз: „грамматик имо-ишора тили“) деб аталади[1].
| Хитой имо-ишора тили | |
|---|---|
| Миллий номи | 中国手语 (Зҳōнггуó Шǒуйǔ) |
| Мамлакатлар | Хитой ва Тайваннинг айрим ҳудудлари |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 4,2 миллион |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Имо-ишора тиллари |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-3 | cсл |
Тарихи
Хитой адабиётида имо-ишора тилига оид дастлабки маълумотлар Тан сулоласи даврига тўғри келади ва унда „кўзгу“ сўзи учун ишлатилган имо-ишора ҳужжатлаштирилган[2]. Сун сулоласи даврида яшаган ижодкор Су Донгпо ўз асарларида имо-ишора тилининг муайян бир шаклидан фойдаланган жамоани тасвирлайди. Кейинчалик, Мин сулоласи даврида драматург Ху Wеи томонидан ёзилган „Зен устози Юйнинг Суй қишлоғидаги туши“ деб номланган песада имо-ишора тилида сўзлашиш саҳналари тасвирланган.
Хитойдаги илк карлар мактаби — Чефу (бошқа номи Янтай) карлар мактабига 1887-йилда пресвитериан миссионери Аннетта Тҳомпсон Миллс томонидан асос солинган. Мазкур мактабда 1880-йилги Милан конференсияси қарорларидан келиб чиққан ҳолда, карлар таълимида оғзаки нутққа таяниш ёндашувига асосланган имо-ишора тили шакллантирилди[3]. Карлар учун яна бир мактаб 1897-йилда Шанхайда франсуз католик ташкилоти томонидан ташкил этилган. Хитой имо-ишора тили айнан мана шу икки таянч нуқта асосида ривожланди[4].
Турли ҳудудларда карлар учун очилган мактаблар, устахоналар ва фермалар Хитой имо-ишора тилининг мамлакат бўйлаб кенг ва муваффақиятли тарқалишида асосий восита бўлиб хизмат қилди. Бундай ижтимоий марказлар билан алоқаси бўлмаган бошқа карлар эса одатда ўз оила даврасида шаклланган ва „уй имо-ишоралари“ деб юритиладиган имо-ишоралар мажмуасидан фойдаланишга мойил.
1960-йилларда маданий ва сиёсий сабабларга кўра айрим имо-ишоралар „табу“ деб эълон қилинди. Масалан, „олтин“ сўзининг имо-ишораси буржуазиянинг рамзи ҳисобланган тилла узукларни эслатгани учун; „Мао Сзедун“ номи учун ишлатиладиган имо-ишора унинг юзидаги холга ишора қилгани сабабли ҳурмацизлик сифатида баҳоланиб тақиқланди; „Япония“ сўзи учун стандарт имо-ишора эса ушбу мамлакат билан муносабатларнинг ёмонлашиши ёки яхшиланишига қараб бир неча бор ўзгартирилди. Бироқ, расмий тақиқларга қарамай, сўзлашув нутқида бу имо-ишоралар қўлланишда давом этди[5].
1992-йилда асосан АҚШдан келган карлар томонидан Хитой Карлар миллий ассоциацияси ташкил этилди[6]. Ушбу ташкилот тузилишининг асосий сабаби карлар турмуш даражасини бошқа имконияти чекланган шахслар учун яратилган шароитлар даражасига кўтариш эди. Ассоциациянинг бош мақсадлари карлар фаровонлигини яхшилаш, карлар таълими ва Хитой имо-ишора тилини ўрганишни рағбатлантириш ҳамда Хитойдаги карлар ҳамжамиятининг эҳтиёжларини ҳимоя қилишдан иборат.
Таснифланиши
Хитой имо-ишора тилининг иккита асосий шеваси мавжуд: Жанубий Хитой имо-ишора тили (маркази Шанхай бўлиб, Франсия имо-ишора тили таъсирида шаклланган) ва Шимолий Хитой имо-ишора тили (Чефу карлар мактабидан келиб чиққан бўлиб, Америка имо-ишора тили таъсирида ривожланган). Шимолий шева хитой тилининг кучлироқ таъсирига эга ҳамда унда, масалан, иероглифларга асосланган сўз ўйинлари учрайди. Гонконг имо-ишора тили жанубий шевадан келиб чиққан, бироқ узоқ вақт давомида алоҳида ривожлангани сабабли, ҳозирда мустақил тил деб ҳисобланиши мумкин. Шанхай шеваси Малайзия ва Тайванда ҳам учрайди, бироқ Хитой имо-ишора тили келиб чиқиши жиҳатидан Тайван имо-ишора тили (Япония тиллари оиласига мансуб), Малайзия имо-ишора тили (Франсия тиллари оиласига мансуб) ёки Тибет имо-ишора тили (яккаланган тил) билан боғлиқ эмас.
Инкор гапларни ҳосил қилиш морфологияси бўйича Хитой имо-ишора тили Британия имо-ишора тили билан ўхшашликларга эга. Бунинг сабаби Шанхайда британияликлар билан бўлган тарихий алоқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хитой имо-ишора тили ва Британия имо-ишора тилининг умумий хусусиятларидан бири — кўплаб ўзаро боғлиқ имо-ишораларда (масалан, „билмайман“ маъносида) ижобий маъно учун бош бармоқдан, салбий маъно учун эса жимжилоқдан фойдаланилишидир[7].
Манбалар
- ↑ Таи, Жамес; Цай, Жане. Сигн Лангуагес оф тҳе Wорлд: А Cомпаративе Ҳандбоок. Wалтер де Груйтер ГмбҲ & Cо КГ, 2015 — 772-бет. ИСБН 9781614518174. Қаралди: 2020-йил 26-феврал.
- ↑ Янг, Жун Ҳуи. Сигн билингуалисм : лангуаге девелопмент, интераcтион, анд маинтенанcе ин сигн лангуаге cонтаcт ситуатионс. Амстердам: Жоҳн Бенжаминс, 2008 — 299-бет. ИСБН 978-9027290427. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.
- ↑ МcЛеистер, Марк (Аугуст 2019). "Wоршип, Течнологй анд Идентитй: А Деаф Протестант Cонгрегатион ин Урбан Чина" (эн). Студиэс ин Wорлд Чристианитй 25 (2): 220–237. дои:10.3366/сwc.2019.0258. ИССН 1354-9901. ҳттпс://www.пуре.эд.аc.ук/wс/филес/110374439/Е2018_МcЛеистер_Wоршип_ТечнологяндИдентитй_РЕВИСЕД_1_.пдф.
- ↑ Гертз, Гениэ; Боудреаулт, Патриcк, эдс (2016). САГЕ. 219–221 б. дои:10.4135/9781483346489.н74. ИСБН 9781452259567. ҳттп://ск.сагепуб.cом/референcе/тҳе-саге-деаф-студиэс-энcйcлопедиа/и1524.хмл.
- ↑ Андоза:Cите Галлаудет Энcйcлопедиа
- ↑ „社團法人中華民國聽障人協會-沿革與宗旨“. www.cнад.орг.тw. 2022-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-октябр.
- ↑ Фисчер, С.; Гонг, Қ. „Вариатион ин Эаст Асиан сигн лангуаге струcтурес“, . Сигн Лангуагес, 2010 — 499-бет. ДОИ:10.1017/CБО9780511712203.023. ИСБН 9780511712203.