Хитой ёзуви (хит. ан’анавий 漢字, соддалаштрилган 汉字, пинйин: ҳàнзì) — сўз ва морфемаларни ёзишда махсус белгилар — иероглифлар қўлланадиган ёзув. Хитой ёзувида иероглифлар шакли турли комбинацияларда такрорланувчи 1 дан 36 тагача бўлган стандарт чизиқлардан ташкил топади. Иероглифлар маълум ёзув қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда муайян тартибда (чапдан ўнгга, юқоридан пастга) ёзилади. Энг қад, пиктограммаиероглифлар мил. ав. 2минг йиллик ўрталарига мансуб. Хитой ёзуви тарихида иероглифларнинг 7 хил — гу вен (қад. ёзув), да жуан (катта белгили ёзув), сяо жуан (кичик белгили ёзув), ли шу (расмий ёзув), синг шу (ярим тез ёзув), сао шу (тез ёзув), кай шу (намунали ёзув) каби ёзилиш услублари бўлиб, улар 4—5 минг йил давомида бири бирининг ўрнини эгаллаган ҳолда шаклан ўзгариб, такомиллашиб борган. Хоз. пайтда мил. И—ИИ асрларда ишлаб чиқилган „кай шу“ ҳуснихат туридан кенг фойдаланилмоқда.

Хитой ёзуви
An'anaviy va soddalashtirilgan iyerogliflar
Ан'анавий ва соддалаштирилган иероглифлар
Ёзув типи идеографик
Тиллар хитой тили, япон тили, аввал қўллаганлар: ветнам тили, корейс тили
Пайдо бўлиш жойи Хитой
Ҳудуд Хитой Халқ Республикаси, Хитой Республикаси, Япония, Сингапур, Малайзия
Яратилган санаси тм. эрамиздан 2000 йил аввал
Давр эрамиздан 2000 йил олдин - бугунги кунгача
Ёзув йўналиши чапдан ўнгга, аввал - тепадан пастга, ўнгдан чапга
Белгилар сони 60 000 атрофида
Тарихий ҳужжат сзягувен
Қардошлари корейс ханча ёзуви, япон кандзи ёзуви
Униcоде кўлами У+4Э00…У+9ФА5, У+20000…У+2А6Д6 ва б.
ИСО 15924 Ҳани, 500

Хитой ёзуви да иероглифларнинг умумий сони 60 мингдан кўггроқ бўлиб, шулардан тахминан 96 фоизи мураккаб (икки ва ундан ортиқ қисм — чизиқсан тузилган) ва 4 фоизи содда (фақат бир қисмдан иборат) иероглифлар ҳисобланади. Ҳозирги хитой тилида тахминан 8—10 минг иероглиф қўлланади.

Хитой анъаналарида иероглифларнинг 6 туркуми фаркланиб, улар 3 гуруҳга ажратилади: 1) пиктограммалар ва идеограммалар — 1500 атрофида бўлиб, улар энг қад. содда белгилар, шунингдек, мавҳумроқ маъноларни ифодаловчи аралаш белгилардан иборат; 2) фонограммалар (иероглифларнинг кўпчилиги) — сўз ёки морфеманинг маъносига ишора қилувчи очқич (калит)лардан иборат мураккаб белгилар ҳамда белгининг аниқ ёки тахминан талаффузини кўрсатувчи фонетик белгилардир. Очқичлар ҳар доим содда белгилар кўринишида, фонетик белгилар эса содда ва мураккаб ҳолатда бўлади. Хитой луғатларида иероглифлар одатда очқичлар бўйича жойлаштирилади; 3) „ўзлашма“ иероглифлар — дастлаб муайян сўзларни ёзиш учун яратилган, кейинчалик бошқа, мавҳум маъноли сўзларни ёзиш учун қўлланган турли кўринишдаги белгилар. Айни бир иероглиф маъноси бир хил бўлсада, турли лахжаларда фонетик жиҳатдан фарқланувчи сўзларни, шунингдек, қад. ва ҳозирги тидда талаффуз жиҳатдан анчагина фарқ қилувчи сўзларни ёзиш учун қўлланади.

Хитой ёзуви дастлаб Япония, Корея ва Ветнам халклари томонидан муайян миқдордаги хитойча сўзлар билан ўзлаштирилади. ХХ аср ўрталарида иероглифлардан фақат Япония ва Жанубий Кореяда (япон бўғинли ёзуви ва корейс алифбоси билан қўшилган ҳолда) фойдалана бошланди. Бугунги кунда Жанубий Кореяда Таълим вазирлиги томонидан тасдиқланиб, кенг истеъмол учун қабул қилинган 2000 та иероглифдан фойдаланилмоқда.

1958-йил февралда ХХРнинг Хитой иероглифларини ислоҳ қилиш қўмитаси томонидан иероглифларнинг талаффузи учун лотин графикаси асосида 26 ҳарфдан иборат транскрипсион алифбо қабул қилинди. Ушбу алифбо ҳозирги кунда жамиятнинг барча соҳаларида кенг қўлланмоқда. Хитой ёзувини ислоҳ қилиш ва алифболи ёзувга ўтиш лаҳжаларнинг кўплиги ва тарқоклиги, маданий мерос ва тил муаммолари сабабли катта қийинчиликларга дуч келмоқда. 1956 йилдан ХХР да иероглифларни график жиҳатдан соддалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хитой иероглифларининг тарихан ривожланиши

Архаик Жиа гу wен Амалдаги иероглифлар Соддалаштирилган
иероглифлар
Пинйин Маъноси
人 — рéн инсон
女 — нǚ аёл
子 — зǐ бола
日 — рì қуёш
月 — юè ой
山 — шāн тоғ
川 — чуāн дарё
水 — шуǐ сув
雨 — йǔ ёмғир
竹 — зҳú бамбук
木 — мù тахта
馬 马 мǎ от
鳥 鸟 ниǎо қуш
龜 龟 гуī тошбақа
龍 龙 лóнг аждар

Адабиёт

  • Истрин В.А., Возникновение и развитие писма, М., 1965; Фридрих И., История писма, пер. с нем., М., 1979; Маҳмутхўжаев М. Ҳ., Бекмуротов И. Н., Хитой ёзуви (иероглифлари) ҳақида, Т., 1990.

Манбалар