Хитойкенти — Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги маҳалла. Номининг таркиби: Хитой + кент + и. Хитой қисми туркий ва мўғул халқларга хос қабилани билдиради. Туркий тиллардаги қадимий шакллари кидар, кидан, кидон бўлган. Мўғул тилида хитан шакли мавжуд бўлиб, унга қадимги мўғул қабиласи деб изоҳ берилган. Ушбу мўғулча хитан шакли Хитой сўзига товуш жиҳатдан яқин. Кидар/кидан/кидор ёки хиотанлар Моварауннаҳрга милоднинг 5-асрида келиб, ўзбеклар таркибига сингишиб, яхлитлигини йўқотган, аммо жой номи сифатида сақланиб қолган. Кент сўзи суғдча бўлиб, ма’носи қишлоқ. Шу билан, Хитойкенти қадимги хитой қабиласига мансуб халқ қишлоғи, ёки хитой қабиласи томонидан бунёд этилган қўрғон атрофидаги қишлоқни билдиради.

Манбалар