Xiva xonligi
Хива хонлиги (ёки Хоразм хонлиги) – ўзбек давлатчилиги тарихи босқичларидаги Ўрта Осиёда мавжуд бўлган учта ўзбек хонликларидан бири (1512—1920 йилларда). Пойтахти – Вазир, Кўҳна Урганч, ХВИ асрнинг 70-йилларидан бошлаб – Хива шаҳри .
| Хоразм (Хива) хонлиги | |||||||
| |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
1700-йилда Хива хонлиги (қизил билан чегараланган). | |||||||
| Пойтахти | Хива | ||||||
| Йирик шаҳарлари | Ко'ҳна Урганч Урганч Ҳазорасп | ||||||
| Тил(лар)и | О'збек форс Хоразмий Ўғуз тиллари | ||||||
| Дини | сунний ислом | ||||||
| Майдони | 300.000 км | ||||||
| Аҳолиси | 1 400 000 1 600 000 | ||||||
| Бошқарув шакли | монархия | ||||||
| - 1511-1518 | Элбарсхон (илк) | ||||||
| - 1918-1920 | Саид Абдуллахон(сўнгги) | ||||||
| Тарих | |||||||
| - 1511 | Хонликка асос солинди. | ||||||
| - 1804 | Қо'нғирот сулоласи ҳокимиятга келди. | ||||||
| - 1873 12-август | Хонлик Россия томонидан ишғол қилинди. | ||||||
| - 1920 | Россия томонидан босиб олинди. | ||||||
Ташкил топиши
Темурийлар таҳудудини Шайбонийхон 1505 йилда босиб олган. Шайбонийхон вафоти (1510 йил) дан кейин Хоразм Эрон сафавийлари қўл остига ўтди. Уларга қарши халқ қўзғолонлари бўлиб, унга Вазир қалъаси қозиси Умар ва Бақирғон қишлоғидан мулла Сайд Ҳисомиддин бошчилик қилди. Икки йил давом этган курашлар натижасида эронийлар мамлакатдан қувиб чиқарилган ва хоразмликлар таклифи билан 1511 йилда Вазир шаҳрини эгаллаган шайбонийлардан Элбарсхон Хоразм ҳукмдори деб тан олинган.
1512 йилга келиб хонлик ҳокимияти кўчманчи ўзбекларнинг бошқа уруғи (шажараси) раҳбари Элбарсхон қўлига ўтади. Шу вақтдан бошлаб Хива хонлиги юзага келади, унинг пойтахти турли йилларда Вазир, Қўҳна Урганч ва Хива шаҳарлари бўлган. Хонлик таркибига Хоразмдан ташқари Манғишлоқ, Балхан тоғлари, Деҳистон, Ўзбой(Узбой) ва Ўрта Хуросон ҳудудлари кирган.
Элбарсхон (1511—16) билан бирга Дашти Қипчоқдан Хоразмга келган қабилалар ўтроқлашганлар. Унинг даврида хоразмликлар Туркманистоннинг жанубий қисми, Эрон шимолидаги Сарахс, Орол ва Манғишлоқни эгаллашган. Янги ерларни Элбарсхон ўғиллари ва укаси, қариндошларига бўлиб бериши натижасида майда ҳокимликлар пайдо бўлган. Элбарсхон вафотидан кейин узлуксиз ўзаро низолар сабабли хонлар тез-тез алмашиб турган. ХВИ асрда Хива хонлигини Султон Ҳожихон (1516), Ҳусайнқулихон (1516), Сўфиёнхон (1516—22), Бужақахон (1522—26), Аванешхон (1526—38), Алихон (1538—47), Акатойхон (1547—56), Юнусхон (1556—57), Дўстхон (1557—58), Ҳожи Муҳаммадхон (1559—1602) лар бошқарганлар. Бу даврда халқ, Элбарсхон авлодлари ўртасидаги ўзаро қирғинларидан ташқари Бухоро ва Хива хонлиги ўртасида урушлар азобини ҳам тортишга мажбур бўлган. Бухороликлар Убайдуллахон ва Абдуллахон ИИ ҳукмронлик даврларида (1537—38; 1593; 1595—98) Хоразмга ҳужумлар қилиб, қисқа вақт Хива хонлигини Бухорога бўйсундирганлар. Бу урушлар ва ХВИ асрнинг 70-йилларида Амударё ўзанининг ўзгариб, Каспий денгизига оқмай қўйганлиги ҳам Хоразм иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган ҳисобланади.
ХВИИ-ХВИИИ асрлар
ХВИИ аср бошларига келиб, Хоразм тахти учун бўлган сулолавий курашлардан сўнг, тахтга ўтирган Араб Муҳаммадхон даврида Хива хонлигида давлат парокандалиги ўзининг юқори чўққисига етган. Рус казаклари, қозоқлар ва қалмиқларнинг талончилик юришлари, Араб Муҳаммадхоннинг ўғиллари Ҳабаш ва Элбарсларнинг оталарига қарши чиқишлари парокандаликни авж олдирган. Бу курашда уларнинг қўли баланд келиб, оталарини қатл эттиришга эришадилар. Падаркуш Элбарс ва Ҳабаш султонлар (1621—23) акалари Асфандиёр (Исфандиёр, 1623—43) томонидан тахтдан туширилиб, қатл қилинган. Эрон шоҳи Аббос И ҳомийлигида тахтга чиққан Асфандиёрхон даврида мамлакат сиёсий ҳаётидаги кескинлик сақланиб қолди. Орол бўйидаги ўзбек қўнғиротлари Асфандиёрга бўйсунмай қўйишган. Мамлакатда тарқоқлик ва зулм кучайган. Бундан фойдаланган йирик мулкдорлар Абулғозий Баҳодирхонни 1643 йилда хон қилиб кўтаришган. Абулғозий Баҳодирхон акаси вафотидан кейин 1644 йилда Хива хонлиги тахтига ўтирган. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаб, Бухоро хонлигининг Чоржўй, Варданза, Қоракўл, Кармана атрофларига бир неча марта ҳарбий юришлар қилди.
Абулғозий Баҳодирхон 1662 йилда Бухоро хони Абдулазизхон билан сулҳ тузиб, 1663 йилда ҳокимиятни ўғли Анушахонга топширган. Шунга қарамай Хива қўшинлари Бухоро, Самарқанд, Қаршига талончилик юришларини давом эттирган. 1685 йилда Хива қўшинлари Ғиждувон яқинида мағлубиятга учрагач, Бухоронинг Хива хонлигига таъсири кучайган. Бухоро хони Субҳонқулихон Анушага қарши фитна уюштириб, унинг ўғли Аранг Мухаммадхонга тахтни эгаллашга ёрдам берди. Лекин унинг ҳукмронлиги жуда қисқа бўлган. ХВИИ асрнинг охири – ХВИИИ аср бошларида Хива хонлигида Худойдодхон (1687—88), Ўзбекхон—Арнакхон (1688—90), Жўжи Султон (1694—97), Валихон (1697—99), Шоҳниёзхон (1699—90), Шоҳбахтхон (1702—03), Сайид Алихон (1703—05), Мусахон (1705—06), Ёдгорхон (1706—13) каби ўнлаб хонлар алмашган. Бу мамлакат аҳволини янада оғирлаштирган. Худди шу даврга келиб Россиянинг Шарққа бўлган қизиқиши ортган ва Пётр И 1714—17 йилларда Александр Бекович-Черкасский бошчилигида Хивага ҳарбий экспедиция жўнатган. Хива хони Шерғозихон (1714—28) Қайрағоч дарасидаги очиқ тўқнашувда катта талафотга учрагач, ҳарбий ҳийла ишлатиб, рус қўшинларини 5 та шаҳарга бўлиб юборган ва уларни алоҳида-алоҳида қирғин қилган. Бу пайтда ички низолар, зулм авж олган, Орол бўйи аҳолиси Хивага бўйсунмай қўйган эди. 1728 йилда Хивадаги Шерғозихон мадрасаси қурилишида қуллар қўзғолон кўтариб, хон ва унинг мулозимларини қатл қилишган. Шу воқеадан кейин Хива хонлигида сиёсий ўйин яна авж олган. Хива хонлигидаги ўзаро урушларда Элбарсхон (1728—39) ҳокимиятни қўлга киритгач, ички низоларни бостириб, қўшни ҳудудларга босқинчилик юришларини амалга оширган. 1740 йилда Эрон шоҳи Нодиршоҳ Хива хонлигига бостириб кириб, уни ўзига бўйсундирган. 1741 йилда хоразмликларнинг қўзғолони эронийлар томонидан бостирилган.
Бухоро хонлиги билан Ўрта Осиёда ҳукмронлик ҳуқуқи йўлидаги курашда Хива аскарлари Қоракўл, Чоржўй, Варданзини хорабазорга айлантирди ва Карманагача етиб келди. 1662 йил Хива хони Абулғозихон навбатдаги урушдан сўнг Бухоро хони Абулазизхон билан сулҳ тузди. Лекин унинг ўғли Анушахон (1663-1687йй.) даврида Бухорога ҳужумлар яна давом эттирилди. 1685 йил хиваликлар Самарқандни эгаллаб олишга муваффақ бўлишди. Лекин Ғиждувон ёнида Анушахон мағлубиятга учради ва Самарқандни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Кўп ўтмасдан Бухоро хони Анушахонга қарши фитна уюштирди, унда Анушанинг ўғли Эрнак(Эренг) ҳам иштирок этди. 1687 йил Ануша ҳибсга олиниб, кўзи кўр қилинди. 1668 йил Бухоро хони Субхонқули Хоразмни ўзига бўйсиндирди ва унинг ҳукмдори этиб Шоҳниёзни тайинлади- кейинчалик у хонлик унвонини қабул қилди. Шоҳниёз хонлик ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва Бухорога тобеликдан халос бўлишга интилди. Шу мақсадда 1700 йил Бухородан яширин ҳолда Петр И га элчи жўнатиб, қўл остидаги халқи билан ўзини Россия фуқаролигига қабул қилишни сўради. Хон Араб Муҳаммад (1702-1714йй.) ҳам Россия кўмагига умид қилган кўринади. Шерғозихон (1715-1728ййй.) ҳукмронлиги даврида феодал фитналари давлатни бўлак-бўлакка ажратиб ташлаган. 1717 йил Хива хонлиги Россия давлатининг А.Бекович-Черкасский бошчилигидаги ҳарбий экспедисияси ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлган. Шерғозидан сўнг хонлик тахтига Илбарс (1728-1740йй.) ўтирди. Эрон шоҳининг Афғонистон ва Ҳиндистонга қилган юришидан фойдаланган Илбарс Хуросонга ҳужум қилди. Ушбу воқеа, шунингдек Хива томонидан Эрон ҳукмронлигининг рад этилиши ва Бухорони ҳарбий жиҳатдан қўллаб қувватланиши Нодиршоҳни Хоразмга юриш қилишга ундади. Ҳазорасп ёнида Илбарс мағлуб бўлди. Тўрт кунлик қамалдан сўнг Нодиршоҳ пойтахтни забт этди. Хива армиясининг катта қисми Нодиршоҳ қўшинлари таркибига киритилди. Хивада Нодиршоҳ вакили ва Эрон ҳарбий гарнизони қолдирилди. Лекин хонликнинг шимолий қисмида Эрон ҳукмронлиги кучга эга эмас эди. Бу ерда оролликлар орасида 1730—1732 йилларда Россия фуқаролигини қабул қилган Кичик қозоқ улуси хони Абул Хайрнинг ўғли Нуралининг мавқеи баланд эди. 1741 йил хиваликлар Эронга қарши бош кўтаришди. Хива қўзғолончилар томонидан озод этилди ҳамда вакил ва гарнизон йўқ қилинди. Хонлик тахтини Нурали эгаллади. Бу воқеалардан хабар топган Нодиршоҳ ўғли Нурулломирзога Хоразмга қарши юришни буюради. Нуралини тахтга кўтарган Хива корчалонлари Марвга бўйин эгиб боришади. Уларнинг илтимосига кўра Нодир Хива хонлигига Илбарснинг ўғли Абу Муҳаммадни тайинлайди. 18 асрнинг 40-йилларида Хивада бир неча хон алмашди.
ХВИИИ аср ўрталаридаги хонлар гоҳ Эрон шоҳларининг хоҳиши, гоҳ Бухоро ҳукмдорларининг таъсири, гоҳ маҳаллий аҳоли қўнғирот уруғининг ёрдами билан тез-тез алмашиниб турган. Бу даврда Тоҳирхон (1739—40), Абулхайрхон (7—8 кун), Нуралихон (1740—42), Абулғозийхон ИИ (1742—46), Ғойибхон (1746—56), Қорабойхон (1756—57), Темурғозийхон (1757—64) ва бошқалар Хива хонлигида расман ҳукмронлик қилишган. ХВИИИ асрнинг 60-йилларидан бадавлат шаҳарликлар ва руҳонийларнинг қўллаб-қувватлашига эришган ўзбек қўнғирот уруғлари Хива хонлигида ҳокимиятни қўлга ола бошлаган. Иноқ Муҳаммад Амин (1770—90) 1770 йилда туркманларнинг қаршилигини синдириб, 1782 йилда Бухоро амирлиги ҳужумини қайтариб, Хива хонлигида ўзбек қўнғиротларнинг амалдаги ҳокимиятини мустаҳкамлаган. Аваз Муҳаммад Иноқ даврида Хива хонлигида марказий ҳокимият мустаҳкамланиб, иқтисодий аҳвол бирмунча яхшиланган.
ХИХ асрда
Бу билан ХИХ аср бошларида ўзбек қўнғиротлар сулоласи ҳокимиятни расман эгаллашига замин тайёрлаган. Муҳаммад Амин Иноқ ва Аваз Муҳаммад Иноқлар чингизий султонлар номидан ҳокимиятни бошқарган бўлсалар, уларнинг вориси Элтузар (1804—06) 1804 йилда Абулғозийхон В Ёдгорхон ўғли (1802— 04)ни тахтдан тушириб, ўзини хон деб эълон қилган. Шунинг учун ҳам Элтузархон Хива хонлиги тахтига ўтирган қўнғиротлар сулоласининг 1-хони ҳисобланади. Унинг вориси, иниси Муҳаммад Раҳимхон И Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказган. 1811 йилда бир қанча юришлардан кейин қорақалпоқларни ҳам Хива хонлиги таркибига қўшиб олган. У ўтказган сиёсий, маъмурий, иқтисодий ислоҳотлар натижасида бошқарув тизими такомиллашиб, солиқлар тартибга тушган.
Оллоқулихон (1825—42), Раҳимқулихон (1842—45) ва Муҳаммад Аминхон (1846—56) даврларида Хива қўшинларининг Хуросонга юришлари кучайди, Марв шаҳри учун Бухоро амирлиги билан тез-тез урушлар бўлиб турган. Хива хонлари бу даврда Сирдарёнинг Орол денгизига қуйиладиган жойидан Туркманистон ҳудудидаги Кушкагача бўлган ерларни бошқарган. 1855 йилда Сарахсни қамал қилиш пайтида Муҳаммад Аминхоннинг ҳалок бўлиши мамлакатда парокандаликка сабаб бўлган. Абдуллахон (1855—56), Қутлуғмуродхонлар (1856) 6 ойдан кўп ҳукмронлик қилмасларидан ўлдирилган. 1856 йилда тахтни Саид Муҳаммадхон (1856—64) эгаллаган.
Хива хонлигида сўнгги мустақил ҳукмдор Феруз тахаллуси билан ижод қилган Муҳаммад Раҳимхон ИИ (1864—1910) бўлган. Унинг даврида хонликнинг сиёсий, иқтисодий, маданий жиҳатдан ўсиши кўзга ташланади. Лекин, 1873 йилда Россия Хива хонлигини босиб олган, Муҳаммад Раҳимхон ИИ ва К.П.Кауфман имзолаган Гандимиён шартномасига кўра, Хива хонлиги Россияга қарам давлатга айланиб қолган. Асфандиёрхон (1910—18) Россиядаги ўзгаришлар сабаб Хива хонлигида зулмни кучайтирган. Шу билан бирга Россия ҳукумати талаби билан 1910—13 йилларда вазир Исломхўжа бошчилигида ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилган. 1914—16 йилларда солиқларнинг кўпайиши, иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши сабабли халқнинг норозилик ҳаракати кучайди.
1917 йилда Россиядаги феврал инқилоби таъсирида Ёш хиваликлар ва бошқа сиёсий кучларнинг талаби билан Асфандиёрхон мажлис чақириш ва нозирлар кенгашини тузиш тўғрисидаги манифестга имзо чеккан. 1917 йил охирларида Хива хонлигидаги советларга мойил кучларнинг олиб чиқиб кетилиши мажлиснинг тугатилишига асос бўлган. 1918 йилнинг январида сўнгги рус аскарларининг Хива хонлигидан чиқиб кетиши Жунаидхон Хива шаҳрини эгаллашига имкон берган. Асфандиёрхон Жунаидхон қўлида қўғирчоқ ҳукмдорга айланиб қолган. Сиёсий ўйинлар сабабли 1918 йил октабр ойида Жунаидхон томонидан Асфандиёрхон ўлдирилган ва сўнгги хон Саид Абдуллахон (1918 йил октабр – 1920 йил 2 феврал) тахтга чиқарилган. Бу даврда Хива хонлиги мустақил давлат сифатида фаолият юргизган. Ёш хиваликлар қизил армиянинг ёрдами билан 1920 йил 2 февралда Сайд Абдуллахонни тахтдан туширишган ва Хива хонлиги тугатилди деб эълон қилишган.
Ҳудудий тузилиши
ХВИ—ХИХ асрлар давомида Хива хонлиги ҳудудлари доимо ўзгариб турган. Дастлаб хонлик ҳудуди Хоразм воҳасидагина жойлашган бўлса, кейинчалик унинг чегараси жанубда Эрон ва Марвгача, шимолда Урал дарёсигача бўлган ерларга чўзилган, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда эса Каспий денгизи қирғоқларигача етган. Руслар босқинидан кейин Амударёнинг чап қирғоғида 62237,2 км² ер майдонига эга кичик вассал давлатга айланиб қолган. Аҳолисининг сони ҳам доимо ўзгариб турган. Ўртача 1 млн. киши атрофида аҳоли яшаган. Унинг кўпчилигини ўзбеклар, туркманлар, қорақалпоқлар, кам сонли форслар, араблар, руслар ва бошқалар ташкил қилган.
Хива хонлиги бошқарув тизими, асосан, Бухоро ва Қўқон хонликларидек бўлиб, фарқи, ХИХ аср бошларидан хон ҳузурида Кенгаш (Девон) бўлган. Энг юқори амалдорлардан ташкил топган кенгаш ваколати чекланган. Асосий қарорлар хон томонидан қабул қилинган бўлсада, амалдорларнинг хонлик бошқарувидаги мавқеи баланд эди. Мансаб ва унвонлар ҳарбиймаъмурий, ҳарбий ва диний тоифаларга бўлинган. Иноқ, оталиқ, бий, амир улумаро, меҳтар, қушбеги, бекларбеги, девонбеги ва бошқа унвон ва мансаблар хонлик иқтисодий, сиёсий, молиявий, ҳарбий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Хонлик суд ишлари, асосан, диний уламолар қўлида бўлиб, уларнинг мамлакат ҳаётида таъсири кучли бўлган.
Хонликда давлат тили ўзбек тили бўлиб, Бухоро ва Қўқондан фарқли ўлароқ барча фармонлар, давлат ҳужжатлари фақат ўзбек тилида ёзилган. 16 – ХВИИИ асрларда Хива хонлигининг маъмурий жиҳатдан бўлиниши вилоят деб аталган бўлса, ХВИИИ асрдан беклик деб атала бошлаган. Дастлаб хонликда 16 та вилоят, 2 та ноиблик бўлган бўлса, кейинчалик вилоятлар сони 22 тага етган. Уларни хон томонидан тайинланган ҳоким ва ноиблар бошқарган. Хива ш. эса хон ва бош вазир томонидан бошқарилган.
Ижтимоий ҳаётда хон ва унинг амалдорлари ва диний уламоларнинг мавқеи юқори бўлиб, иқтисодий ҳаётнинг асосини ташкил қилувчи ер ҳам, асосан, улар қўлида бўлган. Кам ерли ва ерсиз деҳқонлар улардан ижарага ер олиб ишлаганлар ва уларнинг аҳволи жуда оғир бўлган. Сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик мамяакат иқтисодида муҳим ўрин тутгани учун Амударёдан чиқарилган каналларни қазиш давлат аҳамиятига молик иш ҳисобланган. Шунингдек, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдосотиқ ҳам иқгисодий ҳаётда муҳим ўрин тутган.
Хонлик ҳарбий қўшини ва қурол аслаҳасини яхшилаш жуда паст даражада бўлган. Қўшинни кўпроқ ярим кўчманчи туркманлар ташкил этган. Олдинги даврлардаги ҳарбий соҳадаги ижобий тажрибалар ривожлантирилмай ташлаб қўйилган.
Хива хонлиги Бухоро, Қўқон, Эрон ва Россия каби қўшни давлатлар билан савдосотиқ ишлари олиб борган. Солиқдар барча мусулмон давлатларидагидек хирож, закот, бож ва жузъядан иборат бўлган. Шу билан мажбурий меҳнатнинг баъзи турлари амалга оширилган.
Бошланғич мактабда ўқиш, ёзишни ўрганган болалар мадрасаларда ўқитилган. ХИХ асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 103 Мадраса мавжуд бўлган. Хива шаҳрининг ўзида 22 та Мадраса бўлган. ХИХ асрда Хива хонлигида адабиёт, тарихнавислик, хаттотлик, мусиқа санъати, меъморлик ва маданиятнинг бошқа соҳаларида муайян ютуқлар қўлга киритилган.
Мунис, Огаҳий, Феруз, Комил Хоразмий, Камрон, Баёний, Хисравий, Муродий, Рожий, Мутриб Хонахаробий, Лаффасийлар асарлари ўзбек адабиёти ривожида ўзига хос ўринга эга. Танбур чизиғи нотасини яратган Комил Хоразмий „Мақоми Феруз Шоҳий“ асари ва „Панжгоҳ“ мақоми билан ўзбек миллати санъатига катта ҳисса қўшган. Абулғозийхон „Шажарайи турк“, „Шажарайи тарокима“ асарлари билан Хоразм тарихнавислик мактабини бошлаб берган бўлса, Мунис ва Огаҳийлар тарихнавислик ва таржимонлик мактабини яратиб, „Фирдавс улиқбол“, „Зубдат уттаворих“, „Ғиёс уддавлат“, „Жоме улвоқеоти султоний“, „Шоҳид ул иқбол“ асарлари билан тарих соҳасини ривожлантирдилар. Баёнийнинг „Шажарайи Хоразмшоҳий“, „Хоразм тарихи“ асарлари Ўзбекистон тарихини ўрганишда асосий манбалар ҳисобланади.
Ҳозирги Хива шаҳрида сақланиб қолган қад. меъморлик иншоотлари, асосан, хонликлар даврида қурилган. Буларга Анушахон ҳаммоми, Шерғозихон мадрасаси, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Кўҳна Арк, Тошховли, Карвонсарой, Исломхўжа минораси, Қалъа девори, Нуриллабой саройи ва бошқа киради.



Хива хонлиги шаҳарлари
ХВИИ асргача хонликнинг пойтахти Кўҳна Урганч (ҳозирги Туркманистон ҳудудида) бўлган[1]. Хоразмнинг ёки Хива хонлигининг энг йирик шаҳри Хива – ХВИИ аср бошидан 1920-йилгача пойтахт бўлган. Қадимда шаҳар Хийвоқ деб аталган. Хива ташкил топган даврдан бошлаб Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо йўлининг ҳалқаси бўлиб келган. ХВИИ аср бошларида Амударё оқимининг ўзгариши муносабати билан хонликнинг ўша пайтдаги пойтахти Урганчда аҳоли учун ноқулай турмуш шароити юзага келди ва пойтахт Хивага кўчирилди[1].
ХВИИИ аср ўрталарида Нодиршоҳ босқини даврида Хива вайрон қилинган. Муҳаммад Аминхон (1770-1790) даврида шаҳар қайта тикланди.
Оллоқулихон (1825-1842) даврида Хива узунлиги 6 километр бўлган девор билан ўралган. Хиванинг ҳозирги меъморий қиёфасининг асоси ХВИИИ аср охиридан ХХ асргача шаклланган. Хива меъморий ансамбли ўзининг яхлитлиги билан ажралиб туради. Унинг ичида дастлаб Ичан қал’а қурилган бўлиб, унда хон саройи, хон оиласи учун турар жой, мақбара, мадраса ва масжидлар жойлашган. Ичан қал’анинг умумий майдони 26 гектар, деворининг узунлиги 2200 метрни ташкил қилади[2]. У икки кўчадан ўтган, шаҳарга тўртта дарвоза орқали кирилади. Ҳунармандлар ва савдогарлар яшайдиган қисм Дишан Қалъа деб номланган. У ерда дўконлар ва савдо майдончалари бор. Дишан Қал’анинг узунлиги 6250 метр, 10 та дарвозаси бор.
Хиванинг сақланиб қолган ёдгорликларидан бири Саид Аллауддин мақбараси ХИВ асрда қурилган. Бошқа меъморий ёдгорликлар – собор масжиди, Оқ масжид, Уч-авлиё мақбараси, Шерғозихон мақбаралари, Оллоқулихон карвонсаройи, Қутлуғмурод иноқ мадрасаси, Муҳаммад Амин иноқ мадрасаси, 163 хонадан иборат Тошҳовли саройи (Оллоқулихон даврида қурилган)[3]. Улар хивалик қурувчилар, тош йўнувчилар, ёғоч усталарининг маҳоратидан далолат беради. Бу жиҳатдан Хива шаҳри хонликнинг фахри эди.
Янги Урганч ХВИИ асрда Абулғозихон даврида қурилган. Шундан кейин қадимий Урганч Кўҳна Урганч деб атала бошлаган. Унда ХИИ—ХИВ асрларга оид Фахриддин-Розий мақбараси, Султон Такаш мақбараси, Нажмиддин Кубро, минора ва карвонсарой қолдиқлари жойлашган. Янги Урганч ҳозирги Хоразм вилоятининг маркази.
Арабшоҳийлар (Шайбонийлар) сулоласи
- Элбарсхон (1511-1516)
- Султон Ҳожихон (1516)
- Хасанқулихон(1516)
- Сўфиёнхон(1516-1525)
- Бужақахон(1525-1532)
- Аванешхон(1532-1539)
- Қал (1539-1546)
- Ақатойхон (1546)
- Дўст Муҳаммад (1546-1558)
- Ҳожи Муҳаммадхон (1558-1602)
- Араб Муҳаммадхон (1602-1623)
- Асфандиёрхон (1623-1643)
- Абулғозий Баҳодирхон (1643-1663)
- Ануша (1663-1686)
- Худойдодхон (1686-1687)
- Аранг Муҳаммадхон (1687-1688)
- Шоҳниёзхон (1688-1702)
- Араб Муҳаммад ИИ (1702-?)
- Ҳажи Муҳаммад ИИ
- Ёдгорхон (1704-1714)
- Аврангхон (1714-1715)
- Шерғозихон (1715-1728)
- Элбарсхон ИИ (1728-1740)
- Абу ал-Гҳази ИИ Муҳаммад (1742-1745)
- Гҳаиб (1745-1770)
- Абу ал-Гҳази ИИИ (1770)
- Абу ал-Гҳази ибн Гҳа'иб (1791-1804)
- Муҳаммад Амин иноқ (1770-1790)
- Аваз Муҳаммад иноқ (1790-1804)
- Элтузархон (расман хон деб эълон қилинган 1804-1806)
- Абулғози ибн Гҳа'иб (1806)
- Муҳаммад Раҳимхон И (1806-1825)
- Оллоқулихон (1825-1842)
- Раҳимқулихон (1842-1845)
- Муҳаммад Аминхон (1845-1855)
- Абдуллоҳхон (1855)
- Қутлуғмуродхон (1855-1856)
- Саид Муҳаммадхон (1856- 1864)
- Муҳаммад Раҳимхон ИИ (1864-1910)
- Асфандиёрхон (1910-1918)
- Саид Абдуллахон (1918-1920)
| Викиомборда „Хива хонлиги“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Юсупов, Х. Путеводитель по археолого-архитектурным памятникам Ташаузской области. Ашхабад, 1989 — 40-бет. ИСБН 5-8320-0404-3.
- ↑ Итчан Кала, УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре.
- ↑ „Тошҳовли саройи“. кҳивамусеум.уз. Ичан Қал'а давлат музей қо'риқхонаси. Қаралди: 2-октабр 2023-йил.
Адабиёт
- Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992;
- Огаҳий, Асарлар, 56ж., Т., 1978— 80;
- Баёний, Шажараи Хоразмшоҳий, Т., 1994;
- Хива минг гумбаз шаҳри, Т., 1997.