Хиёбон — меъморий тартиб билан икки томонига дарахт, бута, гул, ўсимликлар экилиб яратиладиган сайргоҳ йўл, йўлка. Қадимдан қўлланилиб келинган. Одатда, паркбоғлар ораси, майдонлар атрофи, спорт иншоотлари ва бошқа жойларда барпо этилади. Ландшафт меъморлигида хиёбонлар кўпинча атроф-муҳит, биноларга уйғунлаштириб режалаштирилади.