Xlamidoz
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Хламидоз - ООЗ, риккециоз, кератоконъюнктивит — ҳайвонларнинг ўткир юқумли касаллиги. Кўп ҳолларда Х. катта иқтисодий зарар келтиради, касаллик ҳайвоннинг кўр бўлиши билан тугаши мумкин. Касалликни рекециялар қўзғатади. Хламидоз билан барча қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, кўпроқ қорамоллар зарарланади. Касаллик йилнинг барча фаслларида учраши мумкин, бироқ иссиқ пайтида кўпроқ ва оғирроқ кечади. Х.нинг яширин даври 2— 12 кун. Кўпроқ бир кўз, камроқ иккала кўз ҳам зарарланади. Тана ҳарорати кўтарилади, ҳолати ёмонлашади, кўзидан кўп миқдорда шиллиқйирингли суюқлик оқади. Сўнгра абссесс ўзўзидан ёрилади, унинг ўрнида яра ҳосил бўлади. Ҳайвоннинг аҳволи яхшиланиб, астасекин соғаяди. Касалликнинг эпизоотологияси, клиник белгилари ҳамда конъюнктива суртмасини микроскопда текшириш орқали ташхис қўйилади.
Даволаш
Касал моллар салқин хоналарда сақланиб, антибиотиклар қўшилган турли малҳам дорилар (мазлар ёки линементлар) қўлланади. Оғир ҳолларда новокаинли блокада қилиш яхши самара беради.
Олдини олиш: ҳайвонларни стационар носоғлом хўжаликлардан чиқармаслик тавсия этилади. Моллар киш фаслида бир ойда бир марта, ёз ойларида эса ҳар куни кўздан кечирилади. Соғлом молларнинг кўзига профилактика мақсадида антибиотиклардан тайёрланган мазлар ёки эмулсиялар сурилади, пашшаларга қарши курашилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |