Хлодвиг И (Члодвиг) (465 ёки 466-511) — сали франклари қироли (481-йилдан), кейинчалик Франк давлати қироли. Меровинглар сулоласидан. 486 йил Галлштинг кичик бир кисмини бошқарган. Римнинг собиқ ноиби Сиагрий қўшинлари устидан ғолиб келиб, ўз ерини Луарагача кенгайтириб олган ва Франк давлатини барпо этган. Алеманнлар ерининг катта кисмини эгаллаган (496-йил). Х. И. Галлиядан вестготларнч қувиб чиқарган ва Рейн дарёсининг ўрта оқими бўйидаги франкларни ўзига бўйсундирган. 496 йил христианликни қабул қилган. Парижни ўзининг қароргоҳига айлантирган. Х.И қироллик ҳокимиятини мустаҳкамлаб, уни меросий ҳокимиятга айлантирган. Унинг даврида Сали ҳақиқати (франкларнинг ҳуқуқий нормалари тўплами) яратилган.