Хлор-каучуклар — хлорланган каучук маҳсулотлари. Хлорланган табиий каучуклар (хлоркаучук), [C10ҲнCЛ7]н — термопласт. Моляр массаси 100 минггача, юмшаш температураси 70" атрофида, зичлиги 1630–1660 кг/м3. Ароматик углеводородларда, хлороформда, кетонларда, мураккаб эфирларда, нитробензолда эрийди. Кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли, ёнмайди. Пластик ҳолатдаги табиий каучукнинг эритмаси орқали 80°да хлор ўтказиш йўли билан олинади. Локбўёқ, елим и.ч.да қўлланади.