Хлор оксидлари — хлорнинг кислород билан ҳосил қилган бирикмалари: Cл2О, Cл2О2, Cл2О6, Cл2О7, Cл2О8.

Хлор (И) оксид, Cл2О — сарғишжигарранг қўланса ҳидли (хлор ҳиди келади) газ; суюқланиш температураси — 121°, қайнаш температураси 2°. Кучли оксидловчи. Калций гипохлорит олишда ишлатилади.

Хлор (1У)оксид, Cл2О2 — қовоқ ранг ўткир ҳидли газ; суюқланиш температураси 59,5°, қайнаш температураси 11°, кучли оксидловчи, портлайди. Матолар, селлюлоза ва юқори навли қоғозларни оқартириш ишларида фойдаланилади.

Хлор (ҳЧ)оксид, Cл2О6 — ҳавода тутайдиган тўқ қизил суюқлик; суюқланиш температураси 3,5°, қайнаш температураси 203°; осон оксидланувчан моддаларга тегса портлайди.

Хлор (УП)оксид (перхлорат ангидрид), Cл2О7 — рангсиз суюқлик; суюқланиш температураси —93°, қайнаш температураси 83°.

Cл2О8 — хлорид кислота ва унинг тузларини электролизлашда ҳосил бўладиган оралиқ маҳсулот. Эркин ҳолда ажратиб олинмаган.