Хлорбензол, C6Ҳ5Cл — ўзига хос ҳидли рангсиз суюқлик; суюқланиш температураси —45,6°, қайнаш температураси 132°; сувда оз эрийди, Спирт, эфир бензол ва бошқа органик эритувчиларда эрийди. Сув билан азеотроп аралашма (71,6% Х, қайнаш температураси 90,2°) ҳосил қилади. Саноатда бензолни катализатор (ФеCл3, АлCл3) иштирокида 40—60°да хлорлаб олинади. Хлорбензол ва унинг баъзи ҳосилалари органик синтезда ва эритувчилар сифатида қўлланади.