Xlorid kislota
Хлорид кислота, ҲCл — бир асос ли кучли кислота; водород хлориднинг сувдаги эритмаси. Рангсиз тиниқ суюклик, водород хлорид ҳиди келади; Хлорид кислотанинг максимал консентрацияси 36% дан ошмайди; бундай консентрациядаги эритманинг зичлиги 1180 кг/м3, у ҳавода тутайди.
ХВИ асрнинг охирида Хлорид кислота ош тузини темир купороси билан қиздириб олинган. ХВИИ аср ўрталарида немис кимёгари И. Глаубер НаCл га Ҳ2СО4 таъсир эттириб Хлорид кислота олган.
Саноатда Хлорид кислота С12 ва Н2 ни бириктириш йўли билан олинади. Органик бирикмаларни хлорлашда ёнаки маҳсулот сифатида кўп миқдорда НС1 ҳосил бўлади. 24% ва ундан ортиқ НС1 бўлса, „консентрланган“ кислота дейилади.
Хлорид кислота кучли кислота; у сувдаги эритмасида Ҳ+ ва Cл- ионларга тўла диссоциланади. Хлорид кислота турли металл хлоридлари ва хлорли органик маҳсулотлар олишда, металлар сиртига ишлов беришда, турли хил идишларни, бурғилаш трубаларини карбонатлар, оксидлар ва бошқалардан тозалашда, металлургияда" рудаларга ишлов беришда, кўнчилик саноатида терини ошлашда, лаб.да ишлатилади. Хлорид кислота шиша баллонларда ёки ичига резина қопланган металл идишларда сақланади ва ташилади.
Газсимон ҲCл — заҳарли, ўткир хидли рангсиз газ; ҳавода тутайди. Кайнаш температураси — 84,8°, зичлиги 1640 кг/м3. Сувда жуда яхши эрийди. Хлорид кислота ва органик бирикмаларнинг хлорли ҳосилаларини и.ч.да қўлланади. У кишига узоқ вақт таъсир этганда нафас йўлларининг яллиғланишига, тишнинг ва меъдаичак фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Консентрланган ҲCл билан ишлаганда противогаз, резина қўлқоп, поябзал ва фартук кийиш, кўзойнак тақиш керак. Меъда ширасида 0,3% гача Хлорид кислота бўлади, у овқат ҳазм бўлишига ва касал қўзғатувчи бактерияларни ўлдиришга ёрдам беради. Тиббиётда меъда ширасида кислота етишмаганда буюрилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |