Хлоритоид [хлоритлар (минераллар)га ўхшаш ва юнонча, эидос – кўриниш] – оролли силикатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби (Фе, Мг)2 (АлФе3+)Ал3[СиОЖ2О2(ОҲ)4 Оттрелитда 16,6% гача МпО бор. Моноклин ёки триклин сингонияда кристалланади. Тўгри тузилган кристаллари кам учрайди, кўпинча варақварақ, тангасимон афегатлар шаклида тарқалган. Рангсиз, яшилсарғиш, сариқ, қўнғиркўк, қорамтир кўк; шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 6,5, зичлиги 3,5—3,8 г/см3. Хлоритлар ва слюдалардан қаттиклиги, мўртлиги ва оптик хусусиятлари билан фаркланади. Баъзи метаморфик сланецлар ва контактли роговикларда жинс ҳосил қилувчи минерал ҳисобланади. Хлоритоид наждак конларида учрайди. Корунд, диаспор, хлорит, Маргарит, калцит, рутил ва анатаз билан ассоциацияда топилади. Ўзбекистонда Нурота, Молгузар тогларида учрайди. Абразив хом ашё сифатида ишлатилади.