Хлорли оҳак, оқарткич оҳак — қўшалоқ тузлар Cа(ОCл)2,CаCл2, CаОCл2 билан кристаллизация сувидан иборат мураккаб комплекс; хлор ҳиди келадиган қуруқ оқ гигроскопик кукун. Товар Хлорли оҳак таркиби 1,5 Са(СЙУ)2 1,5 СаС12 ЗСа(ОН)2пН2О га яқин. Унда 28% дан 38% гача фаол хлор ва 10% гача сув бўлади. Кучли оксидловчи. Хлор билан сўнгдирилган оҳак Са(ОН)2 ни бирбирига таъсир эттириб олинади. Хлорли оҳак сақланганда астасеқин парчаланади. Тиббиётда антисептик восита сифатида эритмаси бинолар, идишлар ва сувни хлорлашда, ташландикларни зарарсизлантиришда ва бошқаларда ишлатилади.