Хлорли сув — хлорнинг сувдаги эритмаси. Хлораторда сувдан хлор ўтказиб ҳосил қилинади (консентрацияси ~7 г/л, 20°да). Хлорли сув совитилганида хлоргидрат —9,6°да парчаланадиган сариқ кристалл модда С12пН2О ҳосил бўлади. Эритмада хлор сув билан кисман бирикиб, гипохлорит ва хлорид кислота ҳосил қилади: гипохлорит кислота НСЙУ ёруғлик таъсирида О2ва НС1 га парчаланади. Кучли оксидловчи. Хлорли сув сувни зарарсизлантиришда ва матоларни оқартиришда ишлатилади.