Xloroplastlar

Хлоропластлар (юн. члорос — яшил ва пластос — ясалган) — ўсимликларнинг фотосинтез қиладиган ички органоидлари (пластидалари). Хлоропластлар ўсимликларнинг ер устки қисмида жойлашган ҳужайралари, айниқса, барглар ва яшил мевалар ҳужайралари ситоплазмасида куп учрайди. Яшил сувўтлар ҳужайраси Хлоропластлари хроматофоралар дейилади. Хроматофоралар, одатда, битта, баъзан бир нечта бўлади. Хлоропластларда фотосинтез билан бир вақтда аминокислоталар ва ёғ кислоталари ҳам синтезланади; крахмалнинг вақтинчалик захиралари сақланади. Хлоропластлар 5—10 мкм, эни 2—4 мкм га яқин, шакли юмалоқлинзасимон ёки эллипссимон. Хлоропластлар ситоплазмадан икки қават мембрана билан ажралган, ички бўшлиғи строма дейилади. Хлоропластлар стромасида жойлашган тузилма бирлик — тилакоидлар ясси халтачаларга ўхшайди. Бир гуруҳ дисксимон тилакоидлар устмауст жойлашиб, гранлар (қирралар) ҳосил қилади. Гранлардаги тилакоидлар бўшлиғи ўзаро туташган бўлади. Хлоропластларда гранлар сони 40—60, баъзан 150 тага етади. Тилакоидлар мембраналарида асосий пигмент — хлорофиллар ва қўшимча пигментлар — каротиноидлар жойлашган. Электрон микроскопда тилакоидлар устмауст қўйилган тангачаларга ўхшайди. Хлоропластлар стромасида рибосомалар, ДНК ҳамда фотосинтез ва АТФ синтезида қатнашувчи ферментлар жойлашган; стромада липидлар, крахмал ва оқсил ҳам учрайди. Хлоропластларда рибосомалар, фотосинтезнинг ёруғлик фазаси реаксияларини катализловчи ферментлар ва тилакоид мембраналари таркибига кирувчи оқсиллар ҳам синтезланади. Хлоропластлар ўз генетик аппарате ва махсус оқсил синтезловчи системага эга бўлгани учун ҳужайранинг автоном органоидлари қаторига киритилади. Хлоропластлардаги оқсилларнинг 25—30% га якини уларнинт ўзида, қолган қисми ядро генлари назоратида синтезланади. Хлоропластлар тузилишига биноан айрим бактерияларга ўхшайди. Худди бактериялардаги сингари Хлоропластлар стромасида бир ёки бир нечта ДНК молекулалари мавжуд, лекин гистонли оқсиллар бўлмайди. Хлоропластлар ҳам бактериялар каби бўлиниш нули билан кўпаяди ва ҳужайрадаги сони ортади. Хлоропластлар пропластидларнинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлади. Барглар ва поялар қариганида ёки мевалар пишганида хлорофилл пигментлари парчаланиши туфайли ўсимлик яшил рангини йўқотади; барглар сарғайиб, мевалар ўзига хос рангта киради. Бу ўзгаришлар туфайли Хлоропластлар ўзгариб хромопластларга айланади. Хлоропластлар сианобактерияларнинг қадимги ядроли гетеротроф сувўтлар билан симбиогенези натижасида келиб чиққан деб тахмин қилинади.
Кураш Нишонбоев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |