Хмелницкий (1954-йилгача Проскуров) — Украинанинг Хмелницкий вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Жанубий Буг дарёси бўйида. Транспорт йўли чорраҳаси. Аҳолиси 254 минг кишига яқин (2004). Х. ХВ асрда истеҳком сифатида вужудга келган (Б. Хмелницкий номи билан аталган). 1793-йилгача Полша таркибида, 1793-йилдан Россия империясида. Машинасозлик (трансформатор кичик стансияси, темирчиликпресслаш асбобускуналари, радиоаппаратура, приборлар и.ч.), қурилиш материаллари (ғишт, темирбетон буюмлари заводлари), озиқ-овқат (ёғсир, гўшт тармоқлари), енгил (поябзал, тикувчилик, трикотаж ва бошқалар), кимё ва бошқа саноатлар ривожланган. Маиший хизмат кўрсатиш технологияси институти, 2 театр, филармония, ўлкашунослик музейи, рус рассоми Г.С. Верейский (1886— 1962) уй-музейи мавжуд.

Манбалар