Хо — Ҳиндистон (Биҳар штата )даги мунда гуруҳига мансуб халқ. 1,2 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Мунда лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — ҳиндуизмга эътиқод қилади. Асосан, деҳқончилик, овчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланадилар.