Хоаналар (юн. чоане — воронка, воронкасимон тешик) — ички бурун тешиги хоаналар айрим балиқлар ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар учун хос. Панжа қанотли ва икки хил нафас олувчи балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда кўпчилик судралиб юрувчиларнинг бурун бўшлиғи бирламчи хоаналар орқали оғиз бўшлиғига очилади. Тошбақалар, айрим қушлар, айниқса, тимсоҳлар ва сут эмизувчиларда қаттиқ танглай пайдо бўлиши туфайли бурун бўшлиғининг кейинги қисми чўзилиб, ҳалқумнинг юқори қисмига очиладиган иккиламчи хоана (бўғиз)ни ҳосил қилади. Ҳосил бўлган нафас найи огиз бўшлиғида овқат бўлганида ҳам нафас олишга имкон беради.