Xochesh?
„Хочеш?“ (русча: Хочешь?, яъни, „Хоҳлайсанми?“) — россиялик қўшиқчи Земфира ижро этган қўшиқ. 2000-йилнинг 17-июлида Земфиранинг „Прости меня моя любов“ номли иккинчи студиявий албомининг иккинчи сингли ўлароқ чиқарилган. Хонанда репертуаридаги энг таниқли тароналарнинг бири. Қўшиқнинг матнини ҳам, мусиқасини ҳам Земфиранинг ўзи ёзган.
| „Хочеш?“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Земфира қўшиғи | ||||
| Чиқарилган санаси | 17-июл 2000-йил | |||
| Ёзиб олинган | 1999 | |||
| Жанр | поп-рок, алтернатив рок | |||
| Давомийлиги | 3:17 | |||
| Лейбл | РЕАЛ Реcордс | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Земфира | |||
| Бастакор(лар) | Земфира | |||
| Земфира хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Хочеш?“ ЁуТубеда | ||||
Қўшиқ учун 2000-йилнинг майида клип олинган. Клипдаги кадрлар 24-май куни Москва шаҳри кўчаларида, 25-май куни эса „Мосфилм“ кино студияси павилонларида ёзиб олинган. Клипга Павел Владимирский режиссорлик, Влад Опелянс эса операторлик қилган. 2022-йилнинг июл ҳолатига кўра, клип ЁуТубеда 26 миллион мартага яқин кўрилган.
„Хочеш?“ танқидчилар томонидан юқори баҳоланган. „Знамя“ рус журналида қўшиқнинг адабий таҳлилига бағишланган мақола чоп этилган[1]. Италян адабиёцҳуноси Массимо Мауризио таронани мусиқий санъат ва адабиёт синтези ўлароқ баҳолаган. Мауризио қўшиқ матнини ХХ асрнинг илк ярмида фаолият юритган шоирлар, хусусан, Игор Северянин, Алексанр Блок, Валерий Брюсов ҳамда Владимир Маяковскийлар ижодига қиёслаган.
„Хочеш?“ қўшиғини СССР халқ артисти, хонанда ва актриса Людмила Гурченко кавер қилган. Хусусан, Гурченко ашулани 2001-йил суратга олинган „Старие песни о главном. Посцкриптум“ (русча: Старые песни о главном. Постскриптум) филмида ижро этган[2]. 2011-йилда эса Гурченко ижросидаги версия учун Катя Царик режиссорлигида клип олинган. Клипда Гурченко билан йиллар давомида рол ижро этган актёр ва актрисалар, хусусан, Юрий Белов, Юрий Никулин, Андрей Миронов, Евгений Евстигнеев, Олег Янковский, Олег Борисов, Александр Абдулов ҳамда Александр Кадяновскийларнинг голографик сиймолари ишлатилган.
Манбалар
- ↑ Мороз, Элвина „Абзац (Москва)“ (русча). ЖЗ. Знамя (2008). Қаралди: 14-июл 2022-йил.
- ↑ „История песни «Хочешь?» – Земфира“ (русча). Сонг Сторй. Қаралди: 14-июл 2022-йил.